Эрон ҳукумати Қоҳирадаги араб-япон сиёсий мулоқот учрашувининг интервенсион баёнотига аксиламал кўрсатди
Қоҳирада бўлиб ўтган араб-япон сиёсий мулоқоти йиғилишининг Эроннинг 3 та ороли ҳақидаги қўшма баёнотига тўхталиб ўтган Эрон ТИВ матбуот котиби, бу ороллар Эроннинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий пайшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган араб-япон сиёсий мулоқотининг Эроннинг 3 та ороли бўйича қўшма баёнотига жавобан, Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби Кучак номли 3 та орол Эрон Ислом республикаси ҳудудининг ажралмас ва бадий бир қисми бўлиб уларни юқорида тилга олинган йиғилшнинг якуний баёнотита илга олишиниг сиёсий ва ҳуқуқий аҳамияти йўқ деб эълон қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, шунингдек араб-япон сиёсий мулоқотлариниг уччинчи йиғилишининг қўшма баёнотида Эроннинг 3 та оролига мурожаат қилишни қатъиян рад этиб буни халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан ички ишларига аралашмаслик ва мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилига зид деб ҳисоблади.
Айтиш керакки Форс Кўрфазидаги Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби Кўчак каби 3 рол Эронга тегишли эканини халқаро нуфузли ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Масалан 1881 -йилда Британия ҳарбий-денгиз флоти харитасида, 1863 -йилда Британия Адмиралти харитасида, 1896-йилда Британия ҳарбий Департаменти томонидан тайёрланган Эрон харитасида бу ороллар Эрон ерларининг рангига бўялган.
Бу эса Эроннинг бу ороллар устидан суверенитетини кўрсатадиган халқаро ҳужжатлар мисолларидир.