Эрон биринчи марта ШҲТ аксилтеррор кенгаши мажлисида қатнашди
Эрон мамлакати ШҲТга тўлақонли аъзо бўлганидан сўнг, эронлик делегация бу ташкилотнинг "РЕТС" номли терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий тизилмаси кенгашининг 40-йиғилишида қатнашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, 9 та аъзо ва 2 та кузатувчи мамлакатдан 11 вакил қатнашган бу йиғилишда олдиндан белгиланган кун тартиби муҳокама қилинди ва қабул қилинган қарорлар эълон қилинди ва давлатлар ваикллари томонидан имзоланди.
Бундан ташқари бу йиғилишда аъзо давлатлар Эронни ШҲТ ташкилотига аъзо бўлгани билан самимий табриклар экан, Эроннинг минтақадаги ўзгаришларда муҳим ва самарали давлатлардан бири сифатида кенгашда мвжудлигини олқишладилар.
Мазкур кенгаш аъзолари терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар ҳақида ҳам фикр билдириб сўнгги ойларда содир этилган террор хурўжлари айнқиса ИШИД террорчи гуруҳини Эрондаги ҳазрат Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳига уюширган ҳужумини қоралаб бундай террорчилик ҳаракатларни олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.
Йиғилишда минтақа давлатларининг терроризм ва экстремизга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланиб, қурбонлар, кучлар ва ҳарбий қўмондонлар, жумладан шаҳид генерал Қосим Сулаймоний тақдирланиб, хотираси улуғланди.
Учрашувда ИШИДга қарши курашни давом этди ва Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида эътиборга олинган икки муҳим масала бўлди.
Жорий йил кенгашга Қозоғистон раислик қилди ва бу йиғилиш мамлакат милилй хафсизлик бўйича маслаҳатчи иштирокида ўтказилди.
Келгуси йилги бу ташкилот раислиги аъзолари овози билан Хитойга берилди.