сентябр 10, 2023 16:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон чўлланишга қарши курашда сармоя киритади
    Ўзбекистон чўлланишга қарши курашда сармоя киритади

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф- муҳит ва иқлим ўзгаришилари вазири Тошкент ҳукумати сармоясининг 50 фоиздан ортиғи чўлланиш масаласига йўналтирилган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Теҳрон шаҳрида ўтказилган  қум ва чанг бўронларига қарши кураш бўйича халқаро анжуманда Ўзбекистон экологик, атроф -муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича вазири Азиз Абдулҳакимов  Орол денгизини 3 миллион гектар майдони чанг-туз бўронлари ўчоғига айланган ва бу чангнинг ҳар йили  100 миллион тонна чанг бўрони атмосферага киради деб таъкидлади.

Ўзбекистон экологик, атроф муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича вазири ўз сўзларида чанг бўронлари трансчегаравий муаммо бўлиб у била шуғулланиш амалий ечим ва халқаро чораларни талаб қилади деб қўшимча қилди.

Абдулҳакимов шунингдек дунёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўплаб сиёсатлар зарурлигига тўхталиб чанг бўронлари болаларда нафас олиш йўллари касалликларини 46 фоизга катталарда эса 39 фоизга оширди деб маълум қилди.

Эслатиб ўтаимз, кеча Теҳрон шаҳрида 50 мамлакат вакиллари ҳамда Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий иштирокида қум ва чанг бўронларга қар\ши кураш бўйича халқаро саммит бўлиб ўтди.

Ёрлиқ