сентябр 09, 2023 16:26 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: ривожланган мамлакатлар денгиз ва қуруқликка таҳдид солмоқда
    Эрон президенти: ривожланган мамлакатлар денгиз ва қуруқликка таҳдид солмоқда

Эрон президенти ривожланган давлатлар ёки фақат ўз манфаатлари ва саноат ривожланишини ўйлаган давлатлар ўз ҳаракатлари билан денгиз, қуруқлик, сув ва тупроққа таҳдид солмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий,  Теҳронда ўтказилган " Қум ва чанг бўронларига қарши кураш" мавзусидаги халқаро анжуманда шубҳасиз, чанг тарқалишининг сабабларидан бири сув ресурсларидан нотўғри ва адолатсиз фойдаланишдир.

Раисий шунингдек ривожланган давлатлар ёки фақат ўзини ва манфаатларини кўриб, саноат  ривожланиши ўйнайдиган давлатлар ўз ҳаракатлари билан денгиз, қуруқлик, сув ва тупроққа таҳдид солмоқда. Бу эса инсониятга таҳдид солаётган шафқатсизликдир деб эълон қилди.

Эрон президенти бу қўшма дард ва муамоларга даво ва ечим топиш учун мамлакатларнинг умумий фикрлаши, яқинлашиш ва иштирокини ечим сифатида баҳолаб, БМТнинг резолюциялари қабул қилинди, минтақавий ва халқаро ташкилотлар томонидан чора -тадбирар кўрилди бу ташвишларни қадрлаш керак, аммо шуни текшириш керакки ривожланган давлатлар ва  зўравон тизими ва фақат санот ва ҳарбий қудратни ўйлайдиган ҳукмрон давлатлар бу резолюцяларга эътибор  қаратадими? деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий  БМТ ва  Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш резолюциялар учун кафолат бўлиши кераклигини таъкидлаб, акс ҳолда ҳокимиятдагилар атроф-муҳитга хавф туғдиради деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга сиёсий масалалар таъсир қилмаслиги керак чунки агар унга сиёсий масалалар ва дипломатиянинг одатий илтифотлари таъсир қилса у ҳеч қаерга олиб келмайди деб таъкидлади.

Ёрлиқ