АҚШ иқлим ўзгаришига эътибор бермай, дунёни хавф остига қўйяптими?
-
АҚШ иқлим ўзгаришига эътибор бермай, дунёни хавф остига қўйяптими?
АҚШ ҳукумати Доналд Трампнинг иккинчи муддати давомида экологик қонунларни бекор қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш сиёсатини заифлаштириш орқали иқлим ўзгариши конференциясига қарши самарали уруш эълон қилди.
Трампнинг иккинчи президентлик муддати давомида, АҚШ( ҳукумати иқлим ўзгариши тамойилига амалда зид келди ва бир қатор мунозаралари сиёсат ва қарорлар орқали иқлим инқирозига қарши туриш йўлидан воз кечди. CNN га таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, яқинда АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) иссиқхона газлари инсон саломатлигига таҳдид солмаслигини эълон қилди. Агар амалга оширилса, кўплаб экологик қоидаларининг ҳуқуқий асосларини йўқ қиладиган чора. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти Байден маъмурияти остида кенггайтирилган электр транспорт воситаларига солиқ имтиёзларини бекор қилмоқда. Қайта тикланадиган энергия лоийҳадарини қўллаб-қуваптлаш ҳам ниҳоясига етмоқда, бу эса баъзи ҳудудларда электр энергияси нархининг олишига олиб келди,
Ҳукумат, шунингдек, электр станцияларидаги ифлосланиш чегараларини олиб ташлаш ва кўмир саноатини жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Штат даражасида, Республикачилар Конгресс томонидан қабул қилинган янги қонунлар билан, Калифорния каби штатларида 2035 йилдан бошлаб бензинда ишлайдиган автомобилларни сотишни тақиқлашга рухсат берилмайди. Шу билан бирга, Доналд Трамп миллий эмиссия стандартларни бекор қилиш ва штатларнинг ушбу стандартларни белгилаш ваколатига қарши чиқиш ниятида. CNN ёзади: олдинги маъмуриятарнинг иқлим бўйича ҳисоботлари муаллифлари ишдан бўшатилди ва "Миллий иқлим баҳоси" каби муҳим ҳисоблар жамоатчиликка киришдан олиб ташланади. АҚШ ҳатто шу йил охирида Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган иқлим бўйича йирик саммитда қатнашмаслигини эълон қилди. Бу ўзгаришлар олимлар ва халқаро институтлар иқлим ўзгаишининг тезлашиши ҳақида огоҳлантирилган ва унинг оқибатлари бутун дунёда яққол кўриниб турган бир пайтда рўй бермоқда.