Эрон тропик ёки совуқ мамлакатми?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97522-Эрон_тропик_ёки_совуқ_мамлакатми
Эрон жуда хилма-хил кенг иқлимга эга, тропик ва совуқ ҳудудларга эга мамлакатдир.
(last modified 2025-08-23T06:58:31+00:00 )
август 21, 2025 15:02 Asia/Tashkent
  • Эрон тропик ёки совуқ мамлакатми?
    Эрон тропик ёки совуқ мамлакатми?

Эрон жуда хилма-хил кенг иқлимга эга, тропик ва совуқ ҳудудларга эга мамлакатдир.

Эрон мамлакати улкан давлат бўлиб, географик ва иқлим жиҳатидан жуда хилма-хил минтақада жойлашган. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу хилма-хиллик Эроннинг катталиги, баландликлар фарқи, денгизларга яқинлиги ва баланд тоғлари билан боғлиқ. Шу сабабли, Эронни оддийгина тропик ёки совуқ деб ҳисоблаш мумкин эмас.

Умуман олганда, Эроннинг жанубий ва жануби-шарқий қисмлари Форс Кўрфази ва Уммон денгизига яқинлиги сабабли иссиқ ва қуруқлик иқлимга эга. Бандар Аббос, Чобаҳор ва Зоҳидон шаҳарлари каби бу ҳудудларда ёз жуда иссиқ ва қуруқ бўлиб, ҳарорат баъзан Селсий бўйича 40 даражадан ошиб кетади. Бу ҳудудлар тропик чўл мисолдир.

Бошқа томондан, Эроннинг шимоли-ғарбий, шимоли -шарқий ва тоғли ҳудудларида қиш совуқ бўлади. Табриз, Ардабил, Ҳамадон каби ҳудудлар, Албурз ва Загрос тоғлари атрофидаги шаҳарлар қишда ҳарорат нол даражадан паст бўлади ва қор билан қопланади. Бу ҳудудлар асосан совуқ ва тоғли иқлимга эга. Эроннинг Теҳрон ва Исфаҳон каби Марказий вилоятлари ёзи иссиқ ва қиш фасли совуқ бўлган мўътадил иқлимга эга. Бу ҳудудлар мўътадил континентал иқлим тоифасига киради ва уларнинг ҳарорати йил давомида ўзгариб туради.

Шунингдек, Эроннинг шимолида, айниқса Гилон ва Мозандарон вилоятларида мўътадил ва нам иқлим мавжуд. Каспий денгизига яқинлиги ва зич ўрмонлари туфайли бу ҳудудларнинг ёз фасли салқин ва қиши юмшоқ. Шимолнинг кўп ёғингарчилик ва ям-яшил табиати уни Эроннинг энг ёқимли жойлардан бирига айлантирган.

Шу боис Эрон тропик ва совуқ минтақаларга эга бўлган кенг иқлим хилма-хиллигига эгадир. бу хилма-хиллик Эроннинг турли минтақалардаги одамларнинг маданияти , кийим-кечаклари ва турмуш тарзининг турлича бўлишига сабаб бўлган ва иқлим шароитига кўра, яшаш ва атроф-муҳиттга мослашнинг турли усуллари танланган.

Ниҳоят , агар биз умуман жавоб бермоқчи бўлсак, Эронни оддийгина тропик ёки совуқ деб ҳисоблаш мумкин эмас, балки уни ҳар хил иқлими бўлган, ҳар бир минтақанинг ўзига хос шароитлари бўлган мўътадил ва иссиқ ва совуқ мамлакат деб ҳисоблан керак.