Эрон Ислом республикасининг Чобаҳор космик базасининг биринчи қисми қуриб битказилди
Эрон Ислом Республикаси коинот ташкилоти матбуот котиби Систон ва Балучистон вилоятидаги Чобаҳор космик базасининг биринчи қисмини қуриб битказилганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Коинот ташкилоти матбуот котиби Ҳусейн Далериён, Чобаҳор космик базасини лойиҳалаш ва қуришнинг биринчи босқчининг ўртасида эканлигига тўхталиб, "бу қисм 1403 йил охиригача паст орбитага чиқаришга тайёр бўлади деб хабар қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида Чобаҳор космик базасини Коинот ташкилотининг катта режаларидан бири сифатида ҳисоблаб, Чобаҳор миллий космик базаси 3 та бўлимга эга ва Космик ташкилот участкасининг биринчи яримида жойлашган.
Далериён ўз сўзларида, умид қиламизки 1403 йилнинг биринчи ярми ва 1404 йилнинг бошида бу база Хуршид оҳанг сунъий йўлдошларини қаттиқ ёнилғи стратегик учириш мосламалари билан учириш имкониятига эга бўлади деб қўшимча қилди.
Эрон Коинот ташкилот матбуот котиби, режасининг биринчи қисмини паст оқибатига учиришни таъкидлаб 10 йиллик космик дастурда тузилган режаларга кўра, бу база 1410 йилга қадар халқаро парвозларни амалга оширишга қодир бўлади деб аниқлик киритди.