феврал 11, 2024 17:31 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнг инсоний тараққиёт ўсиши бўйича рекорд ўрнатди
    Эрон мамлакати Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнг инсоний тараққиёт ўсиши бўйича рекорд ўрнатди

Эрон Ислмо Иниқлоиб ғалабасидан бери барча тармоқлардаги тараққиёт ва ривожланиш Имом Хумайний /р.а/ ва Ислом Иниқлоби олий раҳнамосининг орзуларидан бири бўлан ва Эрон халқи мамлакат тараққиёти учун илм-фаннинг барча жабҳаларида эришиш йўлида ҳеч қандай ҳаракатлардан аямаган.

Шу сабабдан ҳам АҚШ ва унинг иттифоқининг 45 йил давомида Эронни заифлашириш учун амалга оширилган ва қўлланган барча босим, фитна ва санкцияларга қарамай бугунги кунда мавжуд статистик маълумотлар, Эрон Ислмо республикасининг аксарият соҳа ва тармоқларида муваффақият қозонгани ва тараққиёт  ва ривожланиш йўлидан бораётганини кўрсатмоқда.

Эрон чегаралари ташқарисидаги душман ОАВларида Эроннинг тинч ядровий билим ва мудофаа саноати соҳасида эришаётган ютуқлари ҳақида асослан душманона хабарлар ва маълумотлар тарқатилса-да, аммо Эронда Ислом  Инқилоби ғалабасидан кейин саноат, қишлоқ хўжалиги ва инсон тараққиёт соҳаларида эришилган ютқлари ҳатто тасаввурдан ташқраида ва душманлар буни ҳеч қаон тилга олишмайди.

Эронда ғалаба қозонган Ислом Инқилоб ғалабасидан кейинги йилларда /1979 йилдан бери/ мамлакатнинг муҳим ютуқлари ва муваффақияларидан бири инсон тараққиёт индексининг ўсиши ҳисобланади. Бу хусусда Эрон сўнгги 45 йил ичида 77 фоизлик ўсиш билан дунёда энг кўп ривожланиш ва катта тараққиётга эришган мамлакатлардандир. Инсон тараққиёти индекси ҳар бир мамлакатнинг адолат ва ижтимоий,иқтисодий, соғлиқни сақлаш ва маиший фаровонлик даражасини кўрсатади.

Эрон Ислом Инқилоби

 

БМТнинг инсон тараққиёти бўйича сўнгги ҳисоботи ҳам Эрон инсон тараққиёти индекси Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин 77 фоизлик ўсиш билан рекорд ўрнатганини кўрсатмоқда. Бу даврда паст ва ўрта ривожланиш йўлидан ўтиб, 34-поғонага кўтариб инсон тараққиёти юқори бўлган давлатлар гуруҳидан жой олди.

Ислом Инқилоби ғалаба қозонган 1979 йилда Эрон инсоний ривожланиш бўйича 182 давлат орасида 110-ўринни эгаллади. Бугунги кунда Эрон 191 давлат ораисда 76-ўринга кўтарилган бўлса, бу 34 поғонага кўтарилганинг далилидир.

 Мазкур маълумотлар асосида, Эрон мамлакати эса Хитой, Украина, Куба, Бразилия, Жазоир, Миср, Иордания, Индонезия, Ливан, Ироқ ва Ҳиндистон каби давлатлардан юқоридир. Эронда Ислом Иниқлоби ғалаба қозонганидан бери мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳслулотларининг 90 фоизидан ортиқни ишлаб чиқариш бўйича ўзини ўзи таъминлаш даражасига эришди. Эрон қишоқ хўжалиги маҳсулотлари, боғдорлик ва чорвачилик маҳсулотлари статистикаси ҳам сўнгги 45 йил ичида Эрон нафақат кўпчилик маҳсулотлар билан ўзини-ўзи таъминлашга эришгани балки йирик экспортчига айланганини маълум қилмоқда.

1979 йилги статистик маълумотларига асосан Эрон қишлоқ хўжалигининг умумий маҳсулоти йилига 25 миллион тоннани ташкил этган бўлса-да, аммо бугунги кунда бу кўрсаткич 120 миллион тоннадан ошди. Саводхлонлик соҳасида статистик маълумотлар ҳам Эрон Ислом ғалабасидан кейинги  йилларда сезиларли ютуқларга эришганидан далолат бермоқда. Таълим ва мадаинятт вазирлиги ҳисоботига асосан, Ислом Инқилобигача Эронда 10 ёшдан 49 ёшгача бўлган фуқаролар орасида саводхонлик даражаси атиги 47 фоизга тенг эди аммо бугунги кунда бу кўрсаткич 97 фоизга етган. Эрон Ислом Республикаси Эронга қарши Ироқнинг  юклатма 8 йиллик уруши ва Ғарб давлатларнинг қаттиқ санкциялари  остида озиқ-овқат хафсизлигини таъминай олди. Эроннинг жаҳон илмий рейтинги тизимида 16-ўринга, минқатада эса биринчи ўринга чиқиши ҳам эътибордан четга қолмаслиги керак бўлган бўлган яена бир ҳақиқатдир.

Жамиятнинг илмий даражасини ошириш, саводхонлик даражасини кўпайтириш мактаб ва университетлар илмий марказларининг кўпайиши, турли илмий тармоқларда талабалар сонининг  ошиши, илмий мақолалар ва маълумотлар сони бўйича Эрон Ислом республикасининг биринчи ўринда туриши, нанотехнолгиядаги ихтироълар, ядровий, космос ва она ҳужайралари соҳаисдаги ютуқлар,  Ислом Инқилоби  ғалабасидан кейин Эроннинг энг муҳим илмий ва технологик ютуқларидир.

Эрон Ислом Республикаси шу тариқа сўнгги  45 йил ичида катта ва кўринарли муваффақияларга эришди. Ҳатто бугунги кунда Эрон дўстларидан ташқари душманлари ҳам Эроннинг дунёда қудратли ва нуфузли давлат эканлигини тан олишади. Бу ютуқларни эса АҚШ ва унинг иттифоқчилариниг бара босимлари, урушлари ва шафқатсиз санкцияларига қарамай фақат Эрон халқининг  саъй- ҳаракатлар ва матонати билан эришган.

Ёрлиқ