март 30, 2024 19:19 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Эрон Ислом Республикаси куни арафасида баёнот берди
    Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Эрон Ислом Республикаси куни арафасида баёнот берди

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби ўз баёнотида, Явмуллоҳ яъни фарвардин ойининг 12 куни Эрон Ислом Республикаси куни муносабати билан Эрон тарихидаги энг муҳим ва ҳал қилувчи лаҳзаларидан бири бўлиб, инқилобий, доно, иймонли, ғурурли, асл ва илдизли миллатга таянади деб эълон қилди.

Эрон Ислом Республикасининг асосчиси Имом Хумайний /р.а/  бошчилигидаги Ислом Инқилобининг шонли ғалабасидан кейин ҳижрий -шамсий 1358-йил 12 фарвардин куни бутун Эрон бўйлаб Эрон Ислом республикаси рефередуми бўлиб ўтганди.

Ҳижрий-шамсий 1358-йил 12 -фарвардин ва милодий ҳисоб билан 1979-йил 1 апрель куни эълон қилинган референдум натижаларига асосан референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлганларниг 98 фоиздан ортиғи Ислом Республикасини ташкил этилишига рози бўлди.

Шу муносбат билан фарвардин ойининг 12-куни Эрон Ислом республикаси календарида Эрон Ислом республикаси куни деб номланди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби ўз баёноти давомида, бу кун Имом Хумайний /р.а/ бошчилигида халқнинг ўз  тақдирини ўзи белгилаши ва исломой Эрон устидан ҳар қандай хорижий ҳукмронликни рад этиш иродасининг мустаҳкамлангани эди ва натижада Эрон Ислом республикаси номи билан халқнинг овозига асосланган қудратли ва демократик диний тузум барпо этилди деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом  республикаси  тузуми Ислом Инқилоби, диний уламолар ва Эрон халқининг кўп асрлик курашларидан бир парча бўлиб диний демократияга асосланган сиёсий мустақиллик ва эркинликни таъкидлаб, адолатли ва зукко фақиҳ раҳбариятига эга бўлди ва дунёнинг эркин давлатлари учун намунага айланди деб қўшимча қилинган мазкур баёнотда.

Ёрлиқ