Ислом Инқилоби олий раҳбари: биз душманга қарши туришда жуда жиддиймиз
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Ояттуллоҳ Хоманаий Эроннинг Систон ва Балучистон ва Жанубий Хуросон вилоятлари аҳолиси билан учрашувда биз душманга қарши туришда жиддиймиз деб айтдилар.
Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг Систон ва Балучистон ва Хуросони Жанубий вилоятларининг минглаб аҳолисининг қизғин тўпламида миллий бирликни бузиш ва миллий хавфсизликни заифлаштириш душманларнинг иккита асосий ва жидидй мақсади эканлигига ишора қилиб, аммо биз ҳам душманга қарши курашда жиддиймизва ишончим комилки агар миллатиимз ва ҳокимиятимиз огоҳ ва ҳушёр бўлса, азиз Эронимизнинг душманлари ҳеч қандай ёмон ва ёвуз мақсадларига эриша олмайдилар деб таъкидладилар.
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда бугунги дунёни ўзгариш ёқасида ва қайсидир томонлардан ўзгараётганига тўхталиб, мустамликачи кучларнинг заифлашиши ва янги минтақави ва глобал кучларнинг пайдо бўлишини бу буюк ўзгаришарнинг иккита хусусияти сифатида санаб ўтдилар.
У зот Ғарб манбаларининг сўзларига асосланиб, АҚШ нуфузи кўрсаткичлари жумладан иқтисод соҳасида ҳам пасайиб бораётганини баён этар экан, АҚШнинг ҳукуматларни ўзгартириш қудрати ҳам сезиларли даражада камайди деб изоҳладилар.
Инқилоб раҳбари Суриядаги мувафақиятсизлик ва Афғонистондан шармандаларча қочишини АҚШ қудратининг пасайиб кетишининг икки ёрқин мисоли эканлигини таъкидлаб қолган зўравон қудратлар ҳам худди шундай тартибни бошдан кечирадилар чунки шу кунларда турли Африка мамлакатларида ушбу қитъанинг узоқ вақтдан бери мустамликачисии сифатида Францияга қааши қўлзғолонлари бор ва халқ ҳам бу қўзғолнларни қўллаб-қувваиламоқда деб маълум қилдилар.
АҚШнинг режаларини фақат Эронга хос эмаслигини айтган Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ бугун минтақада Ироқ, Сурия, Ливан, Яман ва Афғонистон ва ҳаттоки ўзининг эски ва анъанавий дўстлари бўлган Форс Кўрфази мамлакатлари учун режалари бор деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси АҚШ харитасини тушунтириб, бизнинг разветка маълумотимиз, АҚШ ҳукумати мамлакатларда жумладан Эронда инқироз яратиш учун бир система яратган ва унинг миссияси эса инқирозга олиб келиши мумкин бўлган нуқталарни топиш ва уни қўзғатишдан иборат деб аниқлик киритдиар.
Оятуллоҳил Узмъо Хоманаий шунингдек уларнинг қарашича Эрондаги инқироз нуқталари орасида этник ва диний тафовутлар, гендер ва аёллар масаласи бор ва улар бу масалаларни гижгижлаш орқали азиз юртимизга зарар етказишга уринмоқда деб эълон қилдилар.
У киши сўзлари давомида, албата душманлар буни қила олмайди, аммо биз ҳам эҳтиёткор ва эътибрли бўлиш, нотўғри йўлга тушмаслик, тўғрини нотўғри билан аралаштирмаслик, душманнинг усулларини билиш, душманга ҳар қандай сўз, иш ва ҳаракатда ёдам бермаслик ва бепарво ҳам бўлмасликни ҳам унутмаслигиимз керак деб буюрдилар.
Инқилоб раҳбари миллий хавфсизликни душманлар нишонга олган Эрондаги бошқа нуқталар эканлигига тўхталиб миллий хавфсизлика таҳдид солаётганлар миллат душмани бўлиб, билиб ёки билмай душманга хизмат қилади деб айтдилар.