сентябр 16, 2023 15:29 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: Сабро ва Шотилода содир этилган жиноят сионистик режим тарафдорларининг пешанасидаги доғдир
    Носир Канъоний: Сабро ва Шотилода содир этилган жиноят сионистик режим тарафдорларининг пешанасидаги доғдир

Эрон ТИВ матбуот котиби сиоинстик режим томонидан Сабро ва Шотилада фаластинликларнинг оммавий қирғин қилинган йилигида, Сабро ва Шатило ҳар доим сионистик режим тарафдорлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилувчи сохта даъвогарлар айниқса АҚШ ва Англиянинг пешанасида доғ бўлиб қолаверади деб таъкидлади.

Айтиш керакки 1982-йил 16 сенябрда Ливан пойтахти Бейрутни эгалаб олган сионистик режим армияси фаластинликлар яшайдиган Сабро ва Шатило иккита лагерида 20-асрнинг энг қонли ва шафқатсиз қирғинларидан бирини амалга оширди.

Сабо ва Шатило лагерларида яшовчи фаластинликларга 3 кун яъни 16,17, 18 сентябрда бўлиб ўтган ўша пайтдаги Исроил режими бош  вазири Ариэл Шарон бошчилигидаги қирғинда бу лагерларда 3 мингдан ортиқ фаластинилклар шаҳид бўлганди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний бугун “X” ижтимоий тармоғида сионистик режим ҳарбийлари тоомнидан Сабро ва Шатилодаги қиғин жиноятининг йиллиги муносабати билан қуйидагича ёзди: бугун -16 сентябр шанба куни сионистик режим ва уларнинг ёлланма аскарлари томонидан Сабро ва Шатило лагерларида бегуноҳ ва ҳимоясиз фаластинлик аёллар, болалар ва эркаклар шафқатсизларча шаҳид қилингани йиллигидир. Бу кунда сионистик режим ва уларнинг тарафдорларига бундай  шафқатизларча жиноят содир этиши билан бутунларидаги жиноячилададан кўпроқ ва ваҳшатлийроқ жиноят бўлганини исботлаб деб ёзди.

Носир Канъоний Чофий, ўз сўзларида, Сабро ва Шатилонинг ўлдиришининг сионистик режим ва унинг тарафдорларининг пешонасидан ҳеч қачон ўчирилмайдиган шармандаликдир деб изоҳлади.

Носир Канъоний Чофий шунингдек,  Сабро ва Шатилода шафқатсизларча фаластинликларни шаҳид қилингани Исроил жиноят тузумининг уюшган террор машинасининг Фаластин фуқароларига жумладан болалар, бегуноҳ эркаклар ва  аёлларга қарши ҳаракатининг бир мисолидир чунки бу жиноятлар АҚШ ва Европанинг кўмагида узоқ ўн йиллардан бери босқинчи сиоинстларга қарши давом этиб келмоқда.

Ёрлиқ