Байденнинг Эронга қарши режаси фош қилинди
(last modified Mon, 18 Sep 2023 15:30:22 GMT )
сентябр 18, 2023 20:30 Asia/Tashkent
  • Байденнинг Эронга қарши режасини фош қилинди
    Байденнинг Эронга қарши режасини фош қилинди

Америка Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка бўйича директори Теҳрон Таймс томонидан эълон қилинган аудиофайлда Американинг Эронга нисбатан режасини ошкор қилди.

Яқинда инглиз тилидаги Теҳран Таймес газетаси аудио файлни чоп этди. Унда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка бўйича директори Бретт Макгурк Байден ҳукуматининг Эронга қарши режасини тасвирлайди.

Ушбу аудио файлда Макгуркнинг айтишича, ядровий битимни жонлантиришнинг заиф имкониятлари туфайли "Б режаси" ёки Эронга қарши муқобил вариантга ўтиш керак, яъни дипломатик изоляция, санксиялар, ҳарбий ва саботаж ҳаракатлари.

Ушбу аудио файлда Макгурк АҚШ ва сионистик режим ўртасидаги ядровий битим бўйича фарқларни ҳам эслатиб ўтади:"Биз исроилликлар билан ядровий битимга аввалгидек қайтиш ёки аввалгидан ҳам кучлироқ келишувга эришиш борасида келиша олмадик."

Қайд этиш жоизки, бир неча ойлик қизғин дипломатик музокаралардан сўнг санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар АҚШнинг хулқ-атвордаги қарама-қаршилик, қарор қабул қилишдаги сусткашлик, ҳаддан ташқари ошиши ва янги талаблари каби омиллар туфайли кечиктирилди.

Дипломатия даъволарига қарамай, Оқ уйда ядровий битимга қайтиш ва АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши муваффақиятсиз сиёсати учун компенсация тўлаш бўйича қарор қабул қилиш учун зарур ирода йўқ.

Масъулиятли давлат сифатида Эрон ҳар доим санксияларни кафолатланган тарзда олиб ташлайдиган ва келажакда Эронга қарши қўлланиладиган босим дастаги сифатида қолмайдиган барқарор ва ишончли битим тузишга тайёр эканлигини эълон қилди.