Инқилоб раҳбари: мамлакат ёшлари барча муаммоларни ҳал қила олади
(last modified Wed, 20 Sep 2023 11:28:47 GMT )
сентябр 20, 2023 16:28 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: мамлакат ёшлари барча муаммоларни ҳал қила олади
    Инқилоб раҳбари: мамлакат ёшлари барча муаммоларни ҳал қила олади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси минглаб ёшлар истеъдодларининг гуллаб-яшнашини Муқаддас Мудофаанинг қувончли ҳақиқатларидан бири сифатида эслатиб, мамлакат ёшлари барча муаммоларини ҳал қила олишини маълум қилдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Муқаддас Мудофаанинг минглаб фахрийлари, қатнашувчилари ва юклатма уруш борасида ёзган фаоллар ва ёзувчилар билан учрашувида,  буюк Ислом Инқилоби дунёда ноёб ҳодиса эди чунки шу пайтгача дунёда ҳам диний, ҳам оммабоп ҳукумут пайдо бўлмаганди ва дунёдаги зўравон қудратлар  янги сўз яъни Исломий Республика  ва диний халқчилик каби сўзларни нобуд қилишга уриндилар ва ҳозиргача ҳам ушбу ёвуз мақсадини давом этиришмоқда  деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси ахоброт ва маълумотлар девони сайтининг хабар қилишича, бугун Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида  узлуксиз жосуслик ёрдами билан бир қаторда АҚШликлар тажовузкорларга жангнинг тактик усулларини ўргатишди, Франция эса Саддамни энг илғор ҳаво ускуналари билан таъминлади, Германия эса уни кимиёвий қурол ишлаб чиқариш, учун жиҳозлади, собиқ  Шўролар Иттифоқи бошчилигидаги Шарқ блоки ҳам  Саддамга ўзи хохлаган барча ер ва ҳаво шароитларини муҳайё этди ва минтақадаги араб давлатлар эса унга сон-саноқсиз пул бердилар деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари,  Эрон Ислом республикаси ва халқининг ёлғизлик билан  зўравон қудратлар, Садам ва минтақадаги барча мамлакатлар қаршисида тура олганига ишора қилиб, бундай тенгсиз урушда миллат ғалаба минбарига чиқа олди ва ўз буюклиги , шон-шарафини кўрсатиб берди деб изоҳладилар.

У киши сўзларининг бошқа қисмида  яхлитликни сақлаш ва азиз Эрон заминидан бир қаричини ҳам ажратмасликни ана шундай ютуқлардан бири сифатида баҳолаб халқнинг буюк имкониятларини очиб бериш Муқаддас Мудофаанинг энг муҳим  ишларидан бўлиб аслида халқ ўзининг буюклиги ва салоҳиятини Муқаддас мудофаа кўзгусида кашф этган ва унга ишонган, чунки барча душманлар саккиз йил давомида унга қарши тил бириктирдилар, аммо ҳеч бир ёвуз мақсадига эриша олмадилар деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек бу жуда муҳим мувафаққият натижасида глобал қаршилик тушунчаси шаклланди ва Фаластин, Сурия, Ироқ ва бошқа минтақаларга кенгайиб борди ва Эрон миллатининг Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг турли минтақаларидаги ишлари бошқа халқлар учун намуна бўлди деб аниқлик киритдилар

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари бу учрашувда  ўзларига ишонч маданиятининг пайдо бўлиши ва мустаҳкмланишини Муқаддас Мудофаа мўъжизаси эканлигини таъкидлаб, зўравон қудратлар  бизнинг муҳим минтақамизга турли сабабларга кўра кўз тикишмоқда ва шу сабабдан Эрон Ислом республикасининг маънавий иштироки ва қаршилик маданиятининг юксаклиги АҚШ ва бошқаларнинг ҳайқиғини кўтарди чунки халқларнинг қаршилиги уларнинг ўзбошимчалиги ва худбилигининг олдини олди деб эълон қилдилар.