Амир Абдуллоҳиён: Эроннинг мезони Американинг хатти-ҳаракати
(last modified Sat, 23 Sep 2023 16:32:48 GMT )
сентябр 23, 2023 21:32 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Эроннинг мезони Американинг хатти-ҳаракати
    Амир Абдуллоҳиён: Эроннинг мезони Американинг хатти-ҳаракати

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири таъкидлади: Эроннинг мезони Американинг хатти-ҳаракати ва Америка ҳукуматининг ёндашуви кўп ва вақт билан ўйнашга асосланган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён баъзи экспертлар, элчилар ва истеъфодаги америкалик дипломатлардан иборат Осиё ассоциацияси (нодавлат ташкилоти) таклифига жавобан Ню-Ёркда улар билан бўлиб ўтган муҳокама учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлаб, уларнинг саволларига жавоб берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири ушбу учрашувда шундай деди:Эрон Ислом Республикасининг сиёсати ядровий битимга халқаро шартнома сифатида қайтишдир, аммо АҚШ ҳукуматининг ёндашуви кўп ва вақт билан ўйнашга асосланган.

Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди:Агар Америка ҳукумати жиддий бўлса, музокаралар қисқа вақт ичида якунланиши мумкин ва кейин барча томонлар ядровий битим ва ўзларининг тўлиқ мажбуриятларига қайтадилар.

Эрон ташқи ишлар вазири Афғонистон инқирозини минтақадаги чуқур илдиз отган инқирозлардан бири ва бу инқироз минтақага кўплаб таьсир ва оқибатларга олиб келди,деб ҳисоблади, жумладан, терроризмнинг тарқалиш хавфи, қочқинлар ва бошпана изловчилар инқирози.

Амир Абдуллоҳиён, Фаластин халқининг ишғолга қарши туриш ҳуқуқига урғу бериб, Эрон Ислом Республикасининг таклиф қилган демократик ташаббусини бу инқирозни тугатиш учун мантиқий, қонуний ва демократик ечим деб таьрифлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Эрон Ислом Республикаси урушни Украина, Афғонистон, Сурия, Яман ва Суданда эмас, ҳеч қандай инқирозга ечим деб ҳисобламайди, Украинадаги инқироз ва Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятларни сиёсат ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш керак.

Амир Абдуллаҳиён урушнинг бир томонига қурол юборишни тинчликка эмас, урушнинг давом этишига ҳисса деб ҳисоблади ва шундай деди:Эрон ўт очишни тўхтатиш ва томонларни музокара столига қайтаришга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.