сентябр 29, 2023 13:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия Арабистони икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини фаоллаштиришга урғу берди
    Эрон ва Саудия Арабистони икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини фаоллаштиришга урғу берди

Эрон элчиси ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни турли соҳаларда, жумладан, икки томонлама савдо ҳамкорлигида кенгайтиришга алоҳида урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Ар-Риёддаги элчиси Алиризо Инояти Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Сауд Ал-Сати билан учрашувда, икки томонлама муносабатлар ва минтақани муҳокама қилди ва ўзаро савдо алоқаларини фаоллаштиришга урғу берди.

Эрон ва Саудия Арабистони, Ироқ ва Уммон мезбонлик қилган икки йиллик музокаралар ва музокаралардан сўнг, 2023 йил 10 мартда ва Пекинда икки давлат миллий хавфсизлик муассасалари расмийлари ўртасидаги бир неча кунлик учрашув ва музокаралардан сўнг, баёнот эьлон қилиш билан Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишиб олди

Икки давлат 2016 йилдан бери дипломатик алоқаларни узган эди.

Ёрлиқ