октябр 02, 2023 14:49 Asia/Tashkent
  • Эрон армиясининг энг йирик қўшма учувчисиз учоқлар машғулотлари ўтказилади
    Эрон армиясининг энг йирик қўшма учувчисиз учоқлар машғулотлари ўтказилади

Эрон Ислом республикаси Қуролли кучларининг энг катта ва йирик қўшма учувчисиз учоқлари машқлари ўтказилади.

Эрон армиясининг энг йирик қўшма дрон машғулотлари жорий йил октябрь ойи авалларида қуруқлик ва денгиздаги Эрон осмони кенглигида ўткаииши кутилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича жорий йилнинг апрель ойида Абобил 5, Абобил 4, Ораш, Каррор жети, 10-Шаҳривар, Ахгар,  Switchblade, Ҳумо каби барча турдаги стратегик дронлар ҳамда турли разветка, йўқ қилиш, жанговар миссияларга эга денгизда жойлашган ва вертикал учувчи учувчисиз самолётлар, радарга қарши, роуминг, ҳаводан тутиб олиш, қарши туриш, ҳамда кам радар кесма хусусиятга эга бўлган қўшиннинг жанговар ташкилотига қўшилган.

Камон 12 маҳаллий дронлардан бири ўлиб унинг барча дизайн ва ишлаб чиқариш жараёнлари ҳарбий ҳаво кучларида амалга оширилган. Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилган ишларнинг самараси бўлган ҳарбий ҳаво кучларининг учувчисиз учоқлари қаторида Каррор, Абобил, Киён ва Ораш дронлари ҳам бор.

Армия денгиз флоти, ҳамда учувчичиз самолётлар ёрдамида ер усти ва ер ости бўлинмаларини аниқлаш ва ер ости бўлинмаларини йўқ қилиш майдонига кирди ва сув ости кемаларга қарши дрон ҳозирда ушбу кучда ишлайди, шунингдек Ҳумо кузатув дрони денгиз флотида мавжуд бўлган дронлар қаторига киради.

Ёрлиқ