октябр 02, 2023 17:17 Asia/Tashkent
  • Раисий: Ғарбнинг аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги даъволари шунчаки восита сифатида фойдалиниш учундир
    Раисий: Ғарбнинг аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги даъволари шунчаки восита сифатида фойдалиниш учундир

Эрон Ислом Республикаси Президенти “Хоршид медиа фестивали” иштирокчилари билан учрашувда шундай таъкидлади: Ғарбнинг аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги даъволари шунчаки восита сифатида фойдалиниш учундир.

Эрон Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун (душанба) “Хоршид медиа фестивали” иштирокчилари билан учрашувда шундай деди:Ислом инқилобида золим тузумга қарши туришда, муқаддас мудофаа даврида, қурилишда, турли илмий, маданий, ижтимоий, сиёсий ва спорт соҳаларида аёллар жуда катта роль ўйнади.

Президентнинг ахборот базасига кўра, Раисий қўшимча қилди:Бугун ғарбликлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласидан фақат мустақил давлатларга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқда ва аёллар ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқлари тарафдорлари эмас.Чунки ғарб жамиятларида инсон ва аёллар ҳуқуқларининг поймол этилишининг узоқ рўйхати кузатилмоқда.

Эройн президенти шундай деди:Ғарбликлар 70 йил давомида Фаластин халқининг ҳуқуқларини эътиборсиз қолдирдилар ва уларнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлиги натижаси ўлдириш ва вайронагарчиликдан бошқа нарса эмас эди.

Раисий шундай деди:Ғарбликлар, хусусан Америка ўзларининг медиа империяси билан фактларни бузиб кўрсатиб, тўғри ва реал хабарларни бостириб, халқлар ўртасида замонавий жаҳолатни тарғиб қилишга интиладилар.

Фаластин халқига зулм қилишда ҳукмронлик қилаётган оммавий ахборот воситаларининг ролига ишора қилиб, раисий  шундай деди:Узоқ йиллар давомида Фаластин заминида ғарбликларнинг дастаклари билан кўплаб тинчлик битимлари ёзилди ва уларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида бузилган бўлиб, Фаластиннинг мазлум халқи учун ҳеч қандай натижа бермади.

Раисий таъкидлади:Бугун ғарбликлар ўзларининг шармандали ҳаракатларида энг муқаддас китобни ҳақорат қилиб, уни сўз эркинлиги, деб атамоқда, бу каби ҳаракатлар эса сўз эркинлиги, фикр ва инсонийликка зиддир.

Ёрлиқ