Исломий инқилоб муаззам раҳбари Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросими зиёратчиларига тавсия қилдилар
(last modified Wed, 16 Nov 2016 13:04:00 GMT )
ноябр 16, 2016 18:04 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросими зиёратчиларига тавсия қилдилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари жаҳоннинг турли юртларидаги одамларнинг Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида мўмин ва ошиқона ҳаракатларини илоҳий шиор деб атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари жаҳоннинг турли юртларидаги одамларнинг Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида мўмин ва ошиқона ҳаракатларини илоҳий шиор деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил узмо Хоманаий ҳазратлари Имом Ҳусайн (а)нинг Арбаъийн маросимида иштирок этадиган зиёратчиларни қабул қилиб олишда, Ироқ халқининг муҳаббати ва улуғ ишга қўл уришларига ишора қилиб, ушбу сермазмун ва маъноли ҳаракатда қатнашиш кимга насиб этган бўлса уларга шундай тавсия қилдиларки, ушбу қулай фурсатни ғанимат билишларини айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, биз ҳам Арбаиин зиёратчиларини ҳавас қиламиз ҳамда биз ҳам қани эди улар билан ҳамроҳ бўлсак эди деб орзу қиламиз. Ул ҳазрат Ислом динининг азиз пайғамбари бўлмиш ҳазрати Муҳаммад (сав) хонадонларига муҳаббат боғлаш ва маънавий алоқа ўрнатиш имконияти ва ушбу мумтоз ва машҳур, нуроҳий ҳамда илоҳий зиёратни Исломий фарқлар ўртасидаги шиа тафаккурининг итиёзлари деб атадилар.