Генерал Боқирий:Ал-Ақсо тўфони сионистик режимнинг ёлғон ҳайбатини ошкор қилди
(last modified Sun, 08 Oct 2023 08:56:31 GMT )
октябр 08, 2023 13:56 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий:Ал-Ақсо тўфони сионистик режимнинг ёлғон ҳайбатини ошкор қилди
    Генерал Боқирий:Ал-Ақсо тўфони сионистик режимнинг ёлғон ҳайбатини ошкор қилди

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи Хамаснинг ғурурли операцияси билан табриклаган мактубида шундай таъкидлади:Ал-Ақсо тўфони операцияси ишғолчи сионистик режимининг сохта ҳайбат ва ясама кучини яна бир бор ошкор этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий ўз мурожаатида Фаластин қаршилик гуруҳлари “Ал-Ақсо тўфони” номи остидаги оғир қуролланган ционистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позициялари ва истеҳкомларига қарши биргаликда ва мағрур амалиётлари бу ишғолчи режимнинг сохта ҳайбат ва ясама кучини яна бир бор ошкор этганини ёзди

Генерал Боқирий қўшимча қилди:Фаластин қаршилик жангчилари сионист армия позицияларига қарши ҳаводан, денгиздан ва қуруқликдан тайёрлаган бу кутилмаган операцияда жабрланган ва мазлум бир халқнинг қаршилик кўрсатиши ва курашининг ёрқин манзараларини кўрсатди.

Эрон Қуролли кучлари бош штаб бошлиғи шундай деди:Агар қачонлардир тош интифада ҳимоясиз Фаластин халқининг ягона мудофаа қуроли бўлган бўлса, бугунги кунда фаластинлик жангчилар куч ва ўсиш даражасига етганки, улар мураккаб қўшма операцияда минглаб ракета ва ракеталарни отиб, сионист душманга даҳшатли зарба беришга, унинг мудофаа қудрати ва темир гумбазини масхара қилишга қодир.

Генерал Боқирий таъкидлади:Ал-Ақсо тўфони сионистик режимнинг қулаши даҳшатини бу режим раҳбарлари учун ишончга айлантирди ва баъзи умидсиз ҳаракатлар, масалан, алоқаларни нормаллаштриш жараёнининг кулгили намойиши, ўргимчак уйи (сионистик режим уйининг суст ва заифлигига ишора)нинг пасайиши ва қулашини секинлаштира олмаслигини ёки кечиктира олмаслигини исботлади.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи таъкидлади:Фаластин ёшлари Ал-Ақсо масжидини сионист душман асирлигидан озод қиладиган кун кеч қолмайди.

Шанба (7 октябр) куни Фаластин қаршилик жангчилари Ғазодан сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши кенг қамровли ва ўзига хос операция бошлади; 75 йиллик қасоскор ишғол тарихида мисли кўрилмаган ва сионистларни ларзага солган операция.

Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба куни эълон қилдики, бу режим қурбонлари сони 350 кишига, ярадорлар сони эса 1590 нафарга етди. 293 кишининг аҳволи оғир, 19 нафар клиник ўлим даражасида.