Эрон Ғарбнинг сионистларнинг босиб олинган ҳудудлардаги жиноятларига бефарқлигини танқид қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Ғарбнинг сионистик режимнинг фаластинликларга қарши мунтазам жиноятларига бефарқлигини танқид қилди ва деди:Агар Европа ва Ғарб Исроил етакчиларининг жиноятларини тўхтатганида, балки Фаластин ҳозир бу ҳолатни кўрмаган бўларди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, душанбага ўтар кечаси Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Жосеп Боррел билан телефон орқали алоқа қилиб, Фаластиндаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.
Амир Абдуллоҳиён сионист режим Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг охирги ойларда Фаластин халқига қарши экстремал ва ғайриинсоний ҳаракатларига ишора қилиб, қаршилик кўрсатиш реаксиясини бу жиноятларга жавобнинг бир қисми деб атади:Агар Европа ва Ғарб Нетаняхунинг икки томонлама стандартларига чек қўйганида, эҳтимол, Фаластин бу ҳолатга гувоҳ бўлмаган бўларди.
Амир Абдуллаҳиён, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг фаластинликларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари зарурлигини таъкидлади.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Жозеф Буррел ҳам Ғазо секторига ҳужумда сионистик режим расмийларини танқид қилди ва шундай деди:Энди тинчликка эришиш ҳақида ўйлаш керак.
Ҳусайн Амирабдуллоҳиён шанингдек, душанба куни Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан телефон орқали мулоқот қилиб, сионистик режимнинг охирги ойларда Фаластин халқига қарши содир этган жиноятларига ишора қилиб, шундай деди:Шу билан бирга, ҳарбий ҳужум ва тажовуз ва масжид-и Ақсога нисбатан ҳақорат ва ҳужумлар доимий равишда сионистик режимнинг кун тартибида бўлиб, сионистик режимнинг бу ҳаракатларининг натижаси қаршилик кучларнинг жавоби бўлди.
Эрон ташқи ишлар вазири Уммоннинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини юқори баҳолаб, шундай деди:Эрон ва Уммон ҳамиша Фаластинни қўллаб-қувватлаб келган ва ҳозирги вазиятда Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолиси исломий ҳукуматларнинг ёрдамига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож.
Эрон дипломатик хизмати раҳбари Исломий мамлакатларнинг айрим вазирлари билан бўлган суҳбатга тўхталиб, тез орада ислом давлатлари вазирларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Қатар ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатда Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳимоя қилишни барча исломий давлатларнинг бурчи деб атади ва сионистик режим томонидан жиноятларнинг кучайиши Фаластин ва минтақадаги вазиятни мураккаблаштирганини таъкидлади.