октябр 11, 2023 18:23 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён БМТ Бош котиби билан Ғазодаги вазият ҳақида телефон орқали суҳбатлашди
    Амир Абдуллаҳиён БМТ Бош котиби билан Ғазодаги вазият ҳақида телефон орқали суҳбатлашди

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби билан телефон орқали суҳбатда шундай деди:Биз БМТнинг Ғазога сув, озиқ-овқат ва инсонпарварлик буюмларини узлуксиз жўнатиш учун зудлик билан чоралар кўришини кутамиз.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён сешанба куни кечқурун БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, босиб олинган Фаластиндаги мавжуд вазият юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ушбу телефон суҳбатида ишғол қилинган ҳудудларда содир бўлган воқеаларни бутунлай Фаластин ташаббуси ва Нетаняҳу ва сионистик режимнинг охирги ойлардаги ҳарбий жиноятлари ва экстремизмларига муносабат деб атади ва қўшимча қилди:Ҳозирда Ғазо тўлиқ инсонлар қамалида бўлиб, сув ва электр энергияси, шунингдек, болалар, аёллар ва шахсларга дори-дармон ва озиқ-овқат етказиб бериш тўхтатилган, сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши ҳужумлари ва уруш жиноятлари давом этмоқда.

Амир Абдуллаҳиён таъкидлади:Ғазода аёллар ва болалар ўлдирилишининг кенг тарқалиши сабабли, унинг кейинги оқибатлари ва вазиятнинг мураккаблашиши учун жавобгарлик сионистик режим зиммасига юклатилган.

Эрон Ислом Республикаси Ғазога гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини эълон қилар экан, Эрон дипломатик хизмати раҳбари урғу берди:Биз БМТнинг Ғазога сув, озиқ-овқат ва инсонпарварлик буюмларини узлуксиз жўнатиш учун зудлик билан чоралар кўришини кутамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутеррес, ушбу телефон суҳбатида, Ғазода содир бўлган ҳолатлардан афсусда эканлигини ва бу шаҳардаги БМТга қарашли мактабларда кўп сонли ғазоликларнинг бошпана топганини билдириб, айтди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар доим Исроил расмийларининг экстремал позицияларига қарши чиққан.

Гутерреш қўшимча қилди:Ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олиш ва мустақил Фаластин давлатини шакллантириш орқали урушнинг бошқа минтақаларга тарқалишининг олдини олиш учун бу муаммоларни тугатишимиз мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, шунингдек, Эрон Ислом Республикасининг Жаҳон Қизил Хоч ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан келишилган ҳолда Ғазога сув, озиқ-овқат ва дори-дармон юборишга тайёрлигини юқори баҳолади ва Ғазодаги электр стансиялари учун ёқилғи тугашига тўхталар экан,  Ғазодаги фалокат хавфидан хавотир билдирди.

Ёрлиқ