Амир Абдулоҳиён Россия, Қувайт ва Миср ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 11 Oct 2023 05:57:07 GMT )
октябр 11, 2023 10:57 Asia/Tashkent
  • Амир Абдулоҳиён Россия, Қувайт ва Миср ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди
    Амир Абдулоҳиён Россия, Қувайт ва Миср ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон ТИВ раҳбари телефон орқали суҳбатларида Россия, Қувайт ва Миср ТИВ раҳбарлари билан Фаластиндаги вазият ва воқеалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  сионистик реимнинг сўнгги ойларда Фаластин халқига қарши содир этган жиноятларига тўхталиб Фаластин ерларида юз бераётган воқеалар Нетаняҳунинг экстремизми ва Фаластин халқига нисбатан қилинган адолатсизликларига жавобдир деб изоҳлади.

Абдуллоҳиён шунингдек сионистик режимнинг сув ва электр энергиясини узиб қўйиш ҳамда Ғазо бўлгаси халқига озиқ-овқат ва дори-дармн етказиб беришнинг олдини олиш борасидаги ваҳший ва ноинсоний ҳаракатларига ҳам ишора қилиб, бу чора-тадбирлар билан ишғолчи режим Ғазо бўлгасининг қаршилик кўрсатган халқини қирғин қилишга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.

Суҳбатда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам сионистик режимнинг ҳаракатлари қоралаб, ихтилофларни тўхтатиш ва икки томон ўртасида ўт очишни олдини олишни эълон қилиш зарурлигини таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси ва Қувайт ТИВ раҳбарлари ҳам Фаластиндаги ўзгаришлар ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлилк ташкилоти ТИВ раҳбарлари йиғилишини имкон қадар тезроқ ўтказиш зарурлигини таъкидлаб Эрон ҳукумати Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари йиғилишини ўтказишга тайёрлигини билдирар экан, бу ҳақда олдинроқ мазкур ташкилот Бош котибига эълон қилинган деб айтди. Аблуллоҳиён ўз сўзларида Ғазо бўлгасига имкон қадар тезроқ ичимли сув ва озиқ-овқат жўнатиш зарурлигини ҳам баён этди.

Телефон орқали бу суҳбатда Қувайт ТИВ раҳбари ҳам Фаластиннинг мазлум халқини доимо ҳимоя қилишни билдириб, ҳозир муҳими шундаки барча томонлар уруш доирасининг кенгайишига йўл қўймаслика ҳаракат қилиб кескинликни пасайтириб тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолишлари керак деб таъкидлади.

Кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  мисрлик ҳамкасби Самеҳ Шукрий билан телефон орқали суҳбатида икки давлатни ташвишга солаётган энг муҳим масалалар айниқса Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқига қарши уруш жиноятларини муҳокама қилиб фикр алмашганди.

Миср ТИВ раҳбари ҳам сионистик режимнинг Ғазони бомбардимон қилиш ва тинч аҳолини қирғин этиш борасидаги жиноятларини қоралаб, зудлик билан оташкесим жорий этишни ва босиб олингнан ҳудудларда ҳужумлари тўхтатишни талаб қилди.