октябр 14, 2023 15:35 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоб раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий билан учрашувда: Фаластин ва Ғазо; Ислом қудратининг намоёнидир

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Нигерия Исломий Ҳаракати раҳбари билан учрашувда шундай деди:Фаластин ва Ғазо; Ислом қудратининг намоёнидир.

Ислом инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун (шанба) Нигерия Исломий Ҳаракати раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий ва унинг рафиқаси билан бўлган учрашувда унинг ва унинг оиласининг мужоҳидатларини қадрлаб, кенг тарқалган фитналарга қарамай, дунёда исломнинг кучайиб бориши, мужоҳидатларнинг натижаси деб ҳисобладилар ва ишғол қилинган Фаластин ва айниқса Ғазонинг шароитларига тўхталиб, шундай дедилар:Бугунги кунда Ислом қудратининг намоён бўлишидан бири Фаластинда содир бўлаётган масалалардир.

Олий раҳбар девони ахборот базасига кўра, киши таъкидладилар:Фаластинда сўнгги кунларда содир бўлган воқеалар, айниқса бомбардимонлар, аёллар, болалар ва эркакларнинг шаҳид бўлиши инсон қалбини оғритди. Аммо бу ишларнинг яна бир қисми Исломнинг Фаластиндаги ақл бовар қилмайдиган кучини кўрсатади. Қодир Тангрининг инояти ва ғамхўрлиги билан Фаластинда бошланган бу ҳаракат олдинга олға боради ва фаластинликларнинг тўлиқ ғалабасига етаклайди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси таъкидладилар:Ислом оламидаги ҳар бир инсон Фаластин халқига ёрдам беришга бурчлидир.

Оятуллоҳ Хоманаий Эронда исломий тузумнинг шаклланишини ва узоқ асрлардан кейин сиёсий ислом тафаккурига асосланган ҳукуматнинг шаклланишини Ислом қудратининг жиҳатларидан бири деб ҳисоблаб, шундай таъкидладилар:Ислом республикаси ташкил топганидан буён кундан-кунга кучайиб борди ва келажакда янада мустаҳкамланади.

У киши дунёда исломий фаолиятнинг кундан кунга кенгайиб бораётганини айтиб, шундай дедилар: Бугунги кунда ислом ҳаракати Африка, Осиё, Европа ва Шимолий Америка каби дунёнинг турли бурчакларида кенгаймоқда. Худонинг марҳамати билан бу ҳаракатнинг муваффақиятлари янада кучлироқ давом этади.

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари ўз нутқининг яна бир қисмида Шайх Закзокий ва унинг оила аъзолари билан бўлган учрашувни жуда хурсанд қилувчи деб атадилар ва уларга хитоб қилдилар:Сиз Аллоҳ йўлида ҳақиқий мужоҳид намунасисиз ва мужоҳидлигингизни давом эттиришингизга умид қиламиз.

Нигериядаги исломий ҳаракат етакчиси Шайх Иброҳим Закзокий ва унинг рафиқаси ҳам бу учрашувдан катта мамнунликларини билдириб, уларнинг ҳис-туйғуларини таърифлаб бўлмас деб атадилар ва шундай дедилар:Жаноби Олийларининг дуолари ва мусулмонларнинг саъй-ҳаракатлари ва мужоҳидатлари билан Ислом дини кундан-кунга янада кенгайиб боришига умид қиламиз.

Ёрлиқ