Эрон президенти: Ғазо халқини оммавий қирғин қилиш тўхтатилмаса уруш янада авж олади
Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан суҳбатда агар сионистик режим жиноятлари, одамларни қатл этиши ва Ғазо бўлгасини қамал қилиши тўхтатилмаса вазият янада мураккаблашади, жанжал ва уруш янада кенгайиб боради деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича муовини Муҳаммад Жамшидий Эрон ва Франция президентлари Иброҳим Раисий ва Эммануэл Макрон ўртасидаги телефон орқали суҳбат ҳақида хабар қилиб Эрон президенти франциялик ҳамкасбининг телефон қўнғироғига жавобан агар сионистик режим жиноятлари жумладан одамларни ўлдириш ва Ғазони қамал қилиш тўхтатилмаса вазият мураккаблашади ва уруш кўлами кенгаяди деб айтганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 7-октябрь куни Фаластин Қаршилик ҳаракати -ҲАМАС ҳарбий бўлимининг Ал-Ақсо тўфони номи билан танилган сионистик режимга қарши амалиётидан кейин Исроил режими Ғазо бўлгасини бомбардимон қила бошлади ва бу ҳужумлар ҳозиргача давом этмоқда.
Фаластинлик курашувчиларга қарши урушда ожиз қолган сионистик режим армияси эса Ғазодаги турар-жой , тиббийёт марказлари, масжидлар ва фаластинлик қочқинлар тўпланадиган жойларнинг ваҳшийларча бомбардимон этиши билан аксарият болалар ва аёллар бўлган 2 минг 329 фаластинликни шаҳид қилди. Расмий маълумотларга биноан сионистик режим ҳужумлари ва бомбардимонлари давомида ҳозиргача 9 минг 42 нафар фаластинлик жароҳат олган.
БМТ ҳам пайшанба куни Исроил режми армияси бу ташкилотга Ғазо бўлгасининг шимолидаги бутун аҳоли келаси 24 соат ичида бўлганинг жанубига ўтиши керакалиги ҳақда хабардор илганини маълум қилди, бироқ ишғолчи Исроил режими ҳарбийлари матбуот котиби ҳар қандай ультиматум риоя қилинмаслиги мумкинлигини ҳам истисно қилмади.