Раисий: Қаршилик гуруҳлари ташхис ва қарор қабул қилишда мустақилдир
Эрон Ислом Республикаси президенти қаршилик гуруҳлари ташхис ва қарор қабул қилишда мустақил эканини таъкидлади:Қаршилик гуруҳларининг сионистик тажовузга қарши ҳар қандай ҳаракати ва уларнинг қонуний ҳимояси ҳамма томонидан маъқулланиши керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Саййид Иброҳим Раисий Владимир Путин билан телефон мулоқотида Россия президентининг Эроннинг можароларни тўхтатишдаги роли ва сиёсий жараёнда қаршилик гуруҳлари мавжудлиги ҳақидаги таклифига жавобан шундай деди:Фаластинни қўллаб-қувватлаш Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир, аммо қаршилик гуруҳларининг ўзлари қарор қабул қилишда мустақилдирлар.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Россиянинг Ғазо сектордаги сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари ва геноцидларини қоралашдаги позицияларини ижобий баҳолади ва қўшимча қилди:Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан Россиядан сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини тўхтатишда янада самаралироқ роль ўйнашини кутмоқда.
Раисий сионист режим раҳбарлари сўнгги воқеаларнинг илдизини ташқи сабабларга боғлашга уринаётганликларига ишора қилиб, шундай деди:Бу воқеаларнинг илдизини 75 йиллик зулм, жиноят, апартеид, қатлиом ва Фаластин халқининг аҳолиси ва муқаддасликларини таҳқирлашдан излаш керак.
Эрон Ислом Республикаси Президенти ҳам Ғарб давлатлари, хусусан АҚШнинг сионистик режимни кўр-кўрона қўллаб-қувватлаш йўлини сионистларнинг Ғазода геноцидни кучайтириши ва давом эттириши учун рағбат деб билди ва шундай деди:Минтақада юз бераётган катта фалокат Америка ва мионистик режимнинг бошқа ғарблик тарафдорларининг муваффақиятсиз сиёсатлари натижасидир.
Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу телефон суҳбатида Ғазодаги мавжуд инқироз сабабларини таҳлил қилишда Эрон билан бир хил эканлигини таъкидлади:Сионистик режимнинг 2 миллиондан ортиқ ҳимоясиз аҳоли истиқомат қиладиган зич ҳудудга қилган кенг кўламли ҳужумлари ҳеч қандай асосга эга эмас ва имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак.
Россия президентининг таъкидлашича, Ғазода қуруқликдаги амалиётлар ҳарбий ва гуманитар жиҳатдан жуда оғир харажат ва оқибатларга олиб келади.
Путин қўшимча қилди:Америкаликлар Фаластин муаммосини бир ўзи ҳал қилиш учун ўз стратегиясини илгари суриш учун ҳаракат қилишди, аммо бу ечим муваффақиятсизликка учради ва Россия ҳам Ғазодаги мавжуд можароларнинг бошқа ҳудудларга тарқалишидан хавотирда.
Шунингдек, Саййид Иброҳим Раисий бугун оқшомда Туркия президенти Тоййиб Эрдуғон билан ҳам телефон орқали мулоқот қилиб, Фаластин масаласи бўйича маслаҳатлашди.