октябр 16, 2023 22:15 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Қаршилик сионистларнинг жанговар ҳаракатларига жавоб беришга тўлиқ тайёр
    Амир Абдуллоҳиён: Қаршилик сионистларнинг жанговар ҳаракатларига жавоб беришга тўлиқ тайёр

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Тунис ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатда шундай деди:Қаршилик сионистларнинг жанговар ҳаракатларига жавоб беришга тўлиқ тайёр.

Фаластин қаршилик гуруҳларининг "Ал-Ақсо тўфони" операцияси ўнинчи кунга кирди, ночор сионист режим фақат Ғазодаги турар жой, тиббиёт ва масжид ҳудудларини қаршилик жангчилари кўз ўнгида бомбардимон қилмоқда. Инсониятга қарши содир этилган бу жиноятлар натижасида 2808 нафар ҳимоясиз фаластинлик шаҳид бўлди, 10859 нафари яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён бугун (душанба) Тунис ташқи ишлар вазири Набил Аммор билан Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва Ғазодаги ёмонлашган гуманитар вазиятни муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири ушбу телефон суҳбатида босиб олинган ҳудудларда қаршилик кўрсатиш ҳаракати Фаластин ишғолининг олиб ташланиши учун қонуний ҳимоя эканлигини таъкидлади:Биз инсон блокадасини олиб ташлаш ва инсонпарварлик ёрдами, жумладан, Мисрдан тиббий ва озиқ-овқат ёрдамини жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Амир Абдуллаҳиён, умид билдирди:Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Жиддадаги йиғилиши баёноти Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Ғазо секторидаги жиноятларни тўхтатиш учун кучли баёнот бўлиши керак.

Тунис Ташқи ишлар вазири Набил Аммор, Туниснинг Эрон Ислом Республикаси билан позициялари уйғунлашганига ишора қилар экан, Фаластинда тинч аҳолини ўлдиришни имкон қадар тезроқ тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Аммор қўшимча қилди:сионистик режимнинг шафқатсиз ҳаракатлари инсонпарварлик, ҳуқуқий ва тарихий меъёрларнинг ҳеч бирига тўғри келмайди ва бу уюшган қотиллик ҳеч қандай асосга эга эмас ва бугунги кунда Ғазо секторда содир бўлаётган воқеалар бу режим позицияларини қўллаб-қувватлаётган мамлакатларнинг нуфузини заифлаштиради.

Ёрлиқ