октябр 18, 2023 17:03 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазири Тожикистон Президенти билан учрашди
    Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазири Тожикистон Президенти билан учрашди

Эрон Мудофаа вазири Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, ушбу учрашув чоғида икки давлат ўртасида хавфсизлик ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинган.

Минтақавий ва халқаро миқёсда хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, томонлар терроризм, экстремизм, наркотрафик ва трансмиллий уюшган жиноятчилик каби аср муаммоларига қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Тожикистон президенти ва Эрон мудофаа вазири мавжуд ҳамкорлик механизмларини кенгайтириш ва тегишли ҳужжат ва келишувларни тўлиқ амалга оширишни қўллаб-қувватлади.

Эрон Ислом Республикаси Мудофаа ва Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш вазири, генерал Муҳаммад Ризо Аштиёний ҳам тожикистонлик ҳамкасби генерал Ширали Мирзо билан учрашди ва икки томон мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқиш чоғида бу ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Эрон бош мудофаа вазирининг Тожикистонга илк ташрифи чоғида томонлар ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини ҳам имзолаган.

Ёрлиқ