октябр 19, 2023 19:51 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Туркия мудофаа вазири билан маслаҳатлашди
    Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Туркия мудофаа вазири билан маслаҳатлашди

Туркия мудофаа вазири Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи билан суҳбатда минтақадаги сўнгги ўзгаришлари юзасидан фикр алмашди.

Меҳр ахборот агентлигинг хабар қилишича, Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер бугун Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий билан телефон орқали суҳбатлашди.

Яшар Гулер ва ггенерал Муҳаммад Боқирий  телефон маслаҳатлашувларида минтақадаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилдилар.

Телефон орқали бу суҳбатда Туркия ва Эронни ушбу юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари  икки томонлама  ва минтақавий мудофаа ва хавфсизлик масалалари хусусан минтақадаги сўнгги ўзгаришларини кўриб чиқиб бу хусусда маслаҳатлашдилар.

Эрон ва Туркиянинг ушбу ҳарбий расмийларининг телефон суҳбатларида Қуддусни босиб олган  ишғолгар режимнинг  янги кескинликлар бошланганидан деярли 2 ҳафта ўтиб  бўлиб ўтди.

Бугун ҳам сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши тажовузларининг 13-кунида сиоинстик режим армиясини бу секторга қарши ҳужумлари натижасида фаластинилк шаҳидлар сони ортиб бормоқда ва яна кўп оилаларни қочқинлларга айлантирмоқда.

Сионистик режим  армияси Ғарбий соҳилга ҳам ҳужум қилиб бу ҳудудда Фаластин кучларининг ҳар қандай ҳаракатини олдини олишга уринмоқда.

Ёрлиқ