КАФА мусобақаларида Эрон ўсмир қизлар термаси чемпион бўлди
(last modified Fri, 20 Oct 2023 09:42:57 GMT )
октябр 20, 2023 14:42 Asia/Tashkent
  • КАФА мусобақаларида Эрон ўсмир қизлар термаси чемпион бўлди
    КАФА мусобақаларида Эрон ўсмир қизлар термаси чемпион бўлди

Эроннинг ўсмир қилзар терма жамоаси /14-ёшгача/ бўлган қизлар ўртасидаги CAFFA (Марказий Осиё футбол федерацияси) мусобақаларда ғолиб бўлди.

Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча пайшанба куни КАФА - CAFFA (Марказий Осиё футбол федерацияси) турнирида 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол мусобақасининг уччинчи учрашуви бўлиб ўтди.  Карон Хусравий шогирдлари эса мезбон /Тожикистон/ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур баҳсда голларга Фотима Лутфзода ва Марям Халилий муаллифлик қилди.

Эрон Ислом  республикасининг ўсмир қизлар терма жамоаси футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистонга қарши иккита ўйинда ғалаба қозониб Қирғизистон билан  ўйинда дуранг ўйнаб КАФА турнирида қаҳрамонликни қўлга  киритди.

Ёрлиқ