КАФА Ўзбекистон аёллар футзал мусобақалари тақвими маълум бўлди
(last modified Tue, 17 Jan 2023 10:47:48 GMT )
Январ 17, 2023 15:47 Asia/Tashkent
  • КАФА Ўзбекистон аёллар футзал мусобақалари тақвими маълум бўлди
    КАФА Ўзбекистон аёллар футзал мусобақалари тақвими маълум бўлди

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган CAFFA турнирида футзал бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар тақвими аниқланди.

27-31 январь кунари Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган КАФА- CAFFA турнирида Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирокида футзал бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.

Жума куни 27 январь Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари маҳаллий вақт билан соат  14:00да, Ўзбекистон ва Тожикистон эса маҳалий вақт билан соат 17:00 да беллашади.

1-февраль шанба куни маҳаллий вақт билан  соат  14:00 да Тожикистон ва Эрон, 17:00 да Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари беллашади.

3 -февраль душанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Қирғизистон ва Тожикистон, 17:00 да эса Ўзбекистон ва  Эрон терма жамоалари ўртасида рақобат бўлиб ўтади.