Шайх Закзокий: "Ал-ақсо тўфони" амалиёти сионистик режим мағлубиятининг бошланишидир
Нигерия Исломий ҳаракати етакчиси Шайх Иброҳим Закзокий ўз сўзларида "Ал-Ақсо тўфони" операцияси сионистик режим кучсиз ва заиф сионистик режим армиясининг мағлубияти ва чекинишининг бошланишидир деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, ҲАМОС қаршилик ҳаракати 7 октябрь шанба куни сионист террористик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади ва бунга жавобан сионистик режим Ғазо секторига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирмоқда.
Сиоинстик режимнинг ҳалокатли мағлубияти, мингдан ортиқ сионистларнинг ҳалок бўлиши ва баъзи аҳоли пукктлари ва ҳарбий қароргоҳарини бой бериши ортидан бу режим раҳбарлари сўнги кунларда Ғазо бўлгасининг тинч аҳолиси ва бегуноҳ халқини қайта- қайта нишонга олишга ҳаракта қилиши ва уруш жиноятларини содир этишииг сабаб бўлмоқда.
Нигерия Исломий ҳаракати раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий бугун Муқаддас Машҳад шаҳридаги жума намози хутбалари олдидан қилган нутқида, ўтган 70 йил ичида Фаластин халқи сионистлар томонидан тинимсиз зулм ва қирғинга учрамоқда ва дунё мусулмонлари сўнги йилларда сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига нисбатан ҳурматсизлигига доимий гувоҳ бўлиб келмоқда деб қўшимча қилди.
Сионистик режим жиноятлари ва унинг Ал Муъмадоний касалхонасига қилган ҳужумига ишора қилган, Шайх Закзокий сўзларининг бошқа қисмида Ал-Ақсо тўфони операциясида содир бўлган воқеа Исроил режимининг 70 йилдаги жиноятларига жавоб бўлди деб баён этди.
ҲАМОС операциясида сионистик режим разветка ва жосуслик марказларини нақадар заиф ва кучсиз эканлигини ва ҳатто Ал-Ақсо тўфони бошланганида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмагани ва унинг олдини ололмаганини кўрсатади деб изоҳлади Нигерия Исломий ҳаракати раҳбари.
Шайх Закзокий шунингдек фаластинлик кучлар операциясига қарши сионистик режим ҳаводан бомбардимон қилиш билан болалар, аёллар ва ҳимоясиз одамларни нишонга олаётгани ва бу эса бу босқинчи режимнинг заифлиги ва қўрқоқлигини кўрсатади деб аниқлик киритди.