октябр 24, 2023 18:55 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: ислом оламининг позицияси сионистик режим зулмининг олдини олиши мумкин эди
    Эрон президенти: ислом оламининг позицияси сионистик режим зулмининг олдини олиши мумкин эди

Эрон президенти Иброҳим Раисий Саудия Арабистонининг Теҳрондаги янги элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида, ислом оламининг ягона позицияси сионистик режим зулмининг олдини олиши мумкин эди деб таъкидлади.

Бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Саудия Арабистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд Алъанзий ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида, ўзаро манфаатли алоқаларни  мустаҳкамлаш, минтақада  ислом дунёси халқлари манфаатларини таъминлаш мақсадида икки давлат дипломатик аппаратининг Эрон ва Саудия Арабистони имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатлари зарурлиини маълум қилди.

Эрон президенти Саудия Арабистонининг яни элчисининг ишонч ёллиқларини қабул қилиш маросимда  сионистик режим ва унинг тарафдоларининг Ғазо бўлгасидаги мисли  кўрилмаган жиноятлари чоғида ислом оламининг бирлашган ва ягона позицияи сионистик режимнинг зулм ва тажовузи ҳамда ғарблик тарафдорларининг ҳаддан ташқари очкўзикларини янада самаралироқ тарзда олдини олиши мумкин эди деб изоҳлади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ўз сўзларида Эрон ва Саудия Арабистонини минтақадаги икки катта ва муҳим давлатлар сифатида баҳолаб ўзаро имкониятлардан фойдаланиш ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайириш минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш  минтақа ва ислом олами муаммоларини ҳал этишда самарали бўлади деб қўшимча қилди.

Раисий шунингдек ислом мамлакатлари ўртасидаги ўзаро салоҳият алмашинуви бу давлатларнинг кўп эҳтиёжларини ҳал қилишини ва улар минтақада хорижий давлатларнинг мавжудлииги ва аралашувига муҳтож эмаслигига тўхталиб минтақда хоорижликларнинг борлиги ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди балки ўзи ҳам муаммоларни янада кучайтирувчи омилдир деб эълон қилди.

Саудия Арабистоннинг Теҳрондаги янги элчиси ҳам бугунги кунни тарихий сана сифатида таърифлаб Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодасини Эрон президенти ва Эрон халқига самимий саломлар йўллаганини маълум қилиб, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида муносабатлар жуда кучли деб баён этди.

Ёрлиқ