октябр 26, 2023 10:43 Asia/Tashkent
  • Ҳазрати Фотима Масума (с.а.в.) вафоти куни муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз
    Ҳазрати Фотима Масума (с.а.в.) вафоти куни муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз

Исломий Эронда имоми Имом Ризо (а.с.)нинг суюкли синглиси Ҳазрати Фотима Маъсумия (р.а.) вафотларининг йиллиги куни муносабати билан мотам тутилмоқда.

Бугун, пайшанба, 1445-ҳижрий, рабиул-соний ойининг 10-куни, 2023 йил 5 ноябрга тўғри келади, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг набираси Имом Мусо Казим (а.с.)нинг қизи Ҳазрати Фотима Маъсумия (р.а.) вафотларининг йиллигидир

Исломий Эрон халқи мотам белгиси сифатида қора байроқларни кўтариб, турли мотам маросимларини ўтказиб, бу ислом аёлига бўлган садоқатини ҳамда маьсум ва пок  Аҳли Байт (р.а.) оиласига бўлган меҳр ва садоқатини намоён этди.

Теҳрон жанубида жойлашган Қум шаҳридаги Ҳазрати Маъсуме (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳида махсус маъруза ва тасбеҳ дастурлари ўтказилиб, зиёратчилар ва яқин атрофдагилар азо тутиб, мотам тутдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайти Ҳазрати Маъсуме (с.а.в.) вафотларининг йиллиги кириб келгани муносабати билан барча озодлик изловчилари ва мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.

Ёрлиқ