октябр 28, 2023 11:40 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён Гуттереш билан учрашувида: Эрон Ғазодаги геоноцидни тўхташиш учун ҳар қандай сиёсий ечимни қўллаб-қувватлайди
    Абдуллоҳиён Гуттереш билан учрашувида: Эрон Ғазодаги геоноцидни тўхташиш учун ҳар қандай сиёсий ечимни қўллаб-қувватлайди

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан учрашувида Эрон ислом республикаси Ғазо бўлгасидаги геноцидни дарҳол тўхтатиш учун ҳар қандай сиёсий ечимни қўллаб қуввватлашишини маълум қилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластин бўйича навбатдан ташқари сессиясида қатнашиш мақсадида Нью-йоркка сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашувида, Ғарбий Осиёдаги сўнги воқеалар ва Ғазо бўлгасисдаги вазият ҳақида суҳбаташди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидни зудлик билан тўхтатиш узлуксиз инсонпарварлик ёрдамни жўнатиш ва Ғазо халқининг мажбурий кўчирилишгига қарши туришга олиб келадиган ҳар қандай сиёсий ечимни қўллаб-қувватлайди деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари теҳрон ҳукумати Фаластин халқининг инсон ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқариш мақсадида унинг озодлик курашишлари ва қаршиликларини доимий қўллаб-қувватлашни ташқи сиёсатининг асосий тамойилларидан бирига айлантирди деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек мавжуд вазият ва сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари давом этса, уруш кўламини кенгайтириш ва Исроил режимига қарши минтақада янги жабҳалар очиш учун ҳар қандай имкониятни тасаввур қилиш мумкин деб  қўшимча қилди.

Минтақада барақарор ва адолатли тинчлик фақат Фаластин ишғолнининг бутунлай олиб ташланиши, барча қочқинларнинг ўз ватанига қайтиши, Фаластиннинг келажакдаои тизимини унинг барча асл аҳолиси иштирокида референдум асосида белгиллаш жумладан яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар ниҳоят пойтахт Қудси шарифи бўлган мустақил ва ягона Фаластин давлатини ташкил этиш Эрон Ислом республикасининг БМТ Котибиятига рўхйтага олинган сиёсий режаси асосида мумкин деб аниқлик киритди Абдуллоҳиён.

Учрашувда БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Эроннинг минтақадаги беқиёс ролига тўхталиб Эрон Ислом Республикасининг дипломатик ва конструктив сиёсий саъй-ҳаракатларини давом эттиришга чақирди.

Гуттереш сўзларининг бошқа қисмида, Ғазо бўлгасидаги гуманитар вазиятни ҳалокатли эканлигини тан олиб барча томонлар урушни зудлик билан тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдами жўнатиш эътиборини таъкидлади.

У БМТнинг асосий устуворлиги инсонпарварлик ёрдамни жўнатиш ва ўт очишни тўхтатигшга қаратилганини ҳам маълум қилди.

Ёрлиқ