ноябр 05, 2023 18:52 Asia/Tashkent
  • Эрон шарқида сионистик режим жосуслик ташкилотининг 3 жосуси қўлга олинди
    Эрон шарқида сионистик режим жосуслик ташкилотининг 3 жосуси қўлга олинди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги ва Толибн ҳаракатининг қўшма амалиётида Эрон шарқидаги чегаларарда Исроил режими жосуслик ташкилоти -Моссаднинг 3 жосуси аниқланиб қўлга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ва Афғонистон ҳукуматини эгаллаб турган Толибон  ҳаракати икки мамлакат тоғли чегара ҳудудларида ўтказган қўшма амалиётида сионистик режим жосуслик ташкилоти -Моссадга тегишли 3 жосус қўлга олинди.  Жосуслар Эронда ўзлари  назарга тутган нишонлар томон учувчисиз худкуш учоқларни учиришни  режалаштиргани ҳам аниқланди.

Қўлга олинган сионистик режимнинг 3 жосуси тез орада сўроқ қилиш учун Эронга юборилади.

Эслатиб ўтамиз  Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозоганидан кейин  АҚШ, сионистик режим ва улранинг минтақавий иттифоқчилари томонидан Эрон Ислом респубилкаси хавфсизлигини бузиш ва унга қарши туриш учун турли ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Охирги йилларда ҳам АҚШ санкцияларининг максимал босимининг мувафаққиятсизлиги билан  Эронга қарши максимал хавфсизлик босими шаклланган. Бу ҳаракатларда Исроил режими, АҚШ ва Британия ўртасида кенг ҳамкорлик ҳам мавжуд.

Ёрлиқ