Эрон телерадиокомпаниясининг раиси қаршилик гуруҳларнинг ОАВлари фаолиятини юқори баҳолади /видео/
(last modified Sat, 11 Nov 2023 05:21:00 GMT )
ноябр 11, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • Эрон телерадиокомпаниясининг раиси қаршилик гуруҳларнинг ОАВлари фаолиятини юқори баҳолади
    Эрон телерадиокомпаниясининг раиси қаршилик гуруҳларнинг ОАВлари фаолиятини юқори баҳолади

Эрон телерадиокомпаниясининг раиси қаршилик ҳаракати матбуоти Ғазо секторидаги воқеаларни ёритишда катта ҳисса қўшмоқда деб айтди.

Кеча  Эрон Ислом республикаси телерадиокомпанияси ташкилотининг раиси Паймон Жабалий,   Ливан ва Фаластин қаршилик ҳаракатлари етакчилари ҳамда сионистик режимга қарши жанговар жабҳалардаги ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Ливанга ташриф буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Исом республикаси Телерадиокомпанияси раисининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Аҳмад Наврўзий бу сафарида Паймон Жабалийга ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрон телерадиокомпанияси раҳари кеча қаршилик гуруҳлари ОАВлариниг Ғазо бўлгасидаги ўзгаришлар ва қаршилик амалётларини ёритишда катта иш қилганини айтиб  Эрон Ислом Республикаси Телерадиокомпанияси ўзининг барча имкониятлари ва тажрибаларини қаршилик ОАВ билан бўлинишига тайёр деб эълон қилди.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. 

 

Ал-Ақсо операцияи сионистик режимга қарши қилинган энг кучли ва қонли амалиётлардан бири сифатида баҳоланади. ҲАМОС ҳаракати кучлари бир неча нуқтадан чегара тўсиқлари орқали босиб олинган ҳудудларга кириб сионистлар  пунктларига ҳужум қилиб бир қанча сионист жангариларини ўлдирди ёки асрирга олди.

Шу боис қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.