ноябр 12, 2023 09:59 Asia/Tashkent

Эрон ёшлар футбол жамоаси; 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида у амалдаги чемпион Бразилияни мағлуб этди.

Эрон ёшлар футбол жамоаси; 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион Бразилияга қарши ўйинда у ғалаба қозонди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча (шанба) Индонезия мезбонлик қилаётган 17 ёшгача бўлган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг давоми доирасида Эрон терма жамоаси 3-гуруҳ учрашувида амалдаги чемпион Бразилия билан тўқнаш келди ва бу учрашув 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эроннинг бу ўйиндаги голларига 54-дақиқада Барагеҳ, 69-дақиқада Касри Таҳерий ва 73-дақиқада Исмоил Қолизода муаллифлик қилди.

Эрон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги ўйинларини шу ҳафта сешанба куни Англияга қарши, жума куни эса Океания қитъасининг Каледония терма жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу гуруҳнинг бошқа ўйинида Англия Каледонияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Индонезия мезбонлик қилаётган ушбу турнирда 24 та жамоа 6 та тўртталик гуруҳда иштирок этмоқда.

Ёрлиқ