Каньоний: Сионистларнинг Шафа касалхонасига ҳужуми уруш жиноятининг ёрқин намунасидир
(last modified Wed, 15 Nov 2023 16:47:56 GMT )
ноябр 15, 2023 21:47 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Сионистларнинг Шафа касалхонасига ҳужуми уруш жиноятининг ёрқин намунасидир
    Каньоний: Сионистларнинг Шафа касалхонасига ҳужуми уруш жиноятининг ёрқин намунасидир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионист ҳарбийларнинг Шафа госпиталига шафқатсиз ҳужумини халқаро жиноий жавобгарликка тортилиши лозим бўлган ҳарбий жиноятнинг аниқ намунаси сифатида баҳолади.

Бугун (чоршанба) сионист режимнинг танклари ва ҳарбий машиналари Ғазодаги Ал-Шафа тиббиёт мажмуасига ҳужум қилиб, ушбу шифохона ҳудудида ўт очди.

Ўнлаб сионист аскарлар жанговар жиҳозлар билан аш-Шафа касалхонасининг тез ёрдам бўлимига кириб, касал ва ярадорлар хоналарининг эшикларини синдиришди.

Босқинчи кучлар аш-Шафа касалхонасининг ғарбий қисмига ҳам ҳужум қилиб, тиббиёт мажмуасининг бу қисмининг эшик ва деворларини портлатиб юборган.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний ижтимоий тармоқда шундай ёзган:7 октябрь мағлубияти натижасида сионист армия шундай зарбага учрадики, у ёлғон ҳикоялар яратиш орқали ўзига ютуқ яратишга ҳаракат қилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Қаршилик марказларининг касалхоналар ва тиббиёт марказларидаги фаолияти тўғрисидаги уйдирма даъволар ва ёлғон саҳна кўринишлари сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини давом эттириш, ҳимоясиз болалар ва аёлларни ўлдириш учун фақат ниқоб ва баҳонадир.