ноябр 17, 2023 15:05 Asia/Tashkent
  • Генерал Қооний Ал-Қассам батальонларига қилган мурожаатида: сиз сиоинстлар ўргимчак уясидан ҳам кучсизроқ бўлганини кўрситдингиз
    Генерал Қооний Ал-Қассам батальонларига қилган мурожаатида: сиз сиоинстлар ўргимчак уясидан ҳам кучсизроқ бўлганини кўрситдингиз

Ислом Инқилоби Соқчилар окрпуис " Қудс" кучлари қўмондони генерал Исмоил Қооний Фаластиннинг Ал-Қассам батальонлари қўмондонига йўллаган мактубида : сиз Ал-Ақсо тўфони номли буюк амалиётларингиз билан босқинчи ва золим сионистик режим тузуминиг заифлигини яққол кўрсатиб бердингиз, сиз бу режим ўргимчак уясидан ҳам кучсиз эканлигини исботлаб бердингиз деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси, " Қудс" кучлари қўмондони генерал Исмоил Қооний  Фаластиннинг Ал-Қассам батальонлари қўмондонига йўллаган мактубида,   Ал-Ақсо тўфони операциясидан кейин Фаластин ва минтақа олдинги вазиятига қайтмаслигини таъкидлаб, қаршилик куларининг  душман жангарилари ва зирҳли машиналарига қарши ҳужумлари эса Ғазодаги қаршиилк кучларидан  устун бўлгани ва янгилик киритиш қобилиятига эга бўлганини маълумиқ қилди деб изоҳлади.

Генерал Қооний шунингдек Ал-Қассам батальонлари қўмоондонига  қаршилик ўқидаги сизнинг биродарлариингиз  сиз биа  бирлашган ва душманга Ғазо ва Фаластиндаги ёвуз мақсадларига эриша олишига ижозат бермайдилар. Бизларни бирлаштирадиган биродарлик қасамаёдларимизга содиқмиз ва сизларни ушбу тарихий жангда қўлимиздан келганини қилишмизга ишонтирамиз деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча ҳам Ислом Инқилоби  соқчилар корпуси Бош қўмондони ҳам Ғазо бўлгаси тез орада сионитслар учун қабристонга айланишини таъкидлади.

Кеча Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ҳам  Эрон марказидаги Исфаҳон шаҳрининг " Гулзори шуҳадо"  ҳудудида бўли ўтган бу вилоят шаҳидларини хотирлаш йиллигига бағишланган маросимда,  сионистлар сиртдан кучли кўринади,  аммо Исроилиниг сохта режими ўзини ўлаётган ҳаёвон каби тутмоқда деб эълон қилди.

Генерал Саломий шунингдек бугун фаластинлик ёшлар Исроил режими танкларига қарши қаршилик кўрсатиб  шу пайтача сиоинстларнинг 180 танкини нобудқтлган ва бу сионистлар имкониятларининг 10 фоизи дегани деб қўшимча қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони  Фаластин ёшлари энди янги шароитларга мослашмоқда ва бу Исроил режимининг ҳарбий, сиёсий, маънавий , иқтисодий ва разветка ботлоғининг бошланишидир деб  изоҳлади.

Генерал Саломий ўз сўзларида Исроил режими учун бу чалкашлик, қўрқув, келажак, уруш мамлакати ва тескари миграция ҳақидаги ноаниқлик бошланди ва улар ўз қўли билан ўзини тнобуд қилиши керак деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ