ноябр 17, 2023 19:36 Asia/Tashkent
  • Эртага бутун Эронда Ғазо болаларини қўллаб-қувватлаш учун кўча намойишлар ўтказилади
    Эртага бутун Эронда Ғазо болаларини қўллаб-қувватлаш учун кўча намойишлар ўтказилади

Эроннинг Интифада ва Қудс штаб-квартираси раиси ўз сўзларида эртага шанба куни бутун Эронда Ғазо болаларини қўллаб-қувватлаш учун умуммиллий митинг ўтказилишини хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Интифада  ва Қудс марказий штаб квартираси раиси Рамазон Шариф шунингдек Эрон Ислом республикаси халқи Ал-Ақсо тўфони  амалиёти бошлганидан бери, Фаластин халқи ва қаршилик кучлари қўллаб-қувватлашни эълон қилиб диний яқинликлар ва халқ таклифи сабаб ҳам ёрдамларни аямаган деб изоҳлади.

Рамазон Шариф сўзларининг бошқа қисмида, бутун Эрон хақи билан шанба куни Теҳронда ва вилоятлар марказларида  Ғазо бўлгасининг мазлум болаларини қўллаб-қувваталш сарлавҳаси остида митинг ва кўча намоийшлар  бўлиб ўтишини қўшимча қилди. 

Эроннинг Интифада ва Қудс марказий штаб-квартираси раиси Теҳрондаги маросимда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий   нутқ сўзлашини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига 7-октябрь бошлаган ва шу кунгача давом этаётган йиртқичларча ҳужумлари натижасида  шаҳид бўлган фаластинликлар сони 12 мингдан ошган.

Ёрлиқ