Амир Абдуллоҳиён огоҳлантирди: Суриядаги Эрон кучлари нишонга олинса, биз жавоб берамиз
(last modified Sun, 19 Nov 2023 05:31:47 GMT )
ноябр 19, 2023 10:31 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён огоҳлантирди: Суриядаги Эрон кучлари нишонга олинса, биз жавоб берамиз
    Амир Абдуллоҳиён огоҳлантирди: Суриядаги Эрон кучлари нишонга олинса, биз жавоб берамиз

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳён Суриядаги Эрон кучлари нишонга олинган ҳар қандай вазиятга кескин жавоб берамиз, дея огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Женевада Финансиал Тимес газетасига берган интервьюсида Ҳусайн Амирабдуллоҳиён АҚШнинг Суриядаги Эрон кучларини нишонга олиши ҳақидаги саволга жавобан шундай деди:Менда бўлган хабарга кўра, Эрон кучларининг ҳеч бирига зарба берилмаган ва табиийки, агар шундай воқеа содир бўлса, Эроннинг жавоби қаттиқ бўлади.

Ислом Республикаси Ғазо бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришдан манфаатдорми? саволига жавобан, деди:Ғазо масаласи Фаластин гуруҳларига қайтиб келадиган масала ва улар бу воқеанинг асосий томонидир. Шунинг учун, асосан, Эрон ва Қўшма Штатлар Ғазодаги ўзгаришлар ҳақида тўғридан-тўғри мулоқотга киришади, деб айтиш, эҳтимол бу жуда тўғри савол эмас.

Амир Абдуллоҳиён яна қўшимча қилди:Америка ва ишғолчи Исроил режимининг минтақадаги ёндашуви билан Ғазо ва Ғарбий Соҳил халқига қарши уруш жиноятлари тўхтатилмаса, ҳар қандай имкониятни тасаввур қилиш мумкин ва уруш кўламининг кенгайиши муқаррар бўлиши мумкин.

Америка хабарлари Ҳизбуллоҳнинг Исроил билан кенгроқ урушга киришмаслигига таъсир қилдими? саволига жавобан, у таькидлади:Бугун Ҳизбуллоҳ Исроил билан уруш босқичига кирди. Яқин соатлар ва кунларда Ҳизбуллоҳ қандай ҳаракатлар қилади ва яна қандай қадамлар қўяди, Американинг Ҳизбуллоҳга берган хабарига эмас, Ҳизбуллоҳ қарорига боғлиқ масала.

Эрон ташқи ишлар вазири таъкидлади:Минтақадаги мавжуд вазият, Ғазодаги геноцид, сионистик режим фойдаланиши учун минтақадаги Америка базаларидан ҳатто тақиқланган қурол-яроғ ва фосфорнинг кенг йўл билан юборилиши минтақада турли оқибатларга олиб келади.

Шарқий Ўрта ер денгизи сувларига Америка кемаларини юбориш ҳақида у шундай деди:Бу кемалар Американинг кучли нуқтаси эмас, лекин у ҳар қандай ҳолатда ҳам бу кемаларнинг зарар даражасини оширади.

Амир Абдуллоҳиён яна нима учун Эрон ХАМАСга ёрдам бериш учун урушга кирмайди деган саволга жавоб берди:Қаршиликнинг ўзи юқори қобилиятга эга; Кўрасизки, қуруқликдаги урушга кириш босқичида уруш тақдирини Ғазо ичидаги қаршилик белгилайди.