Инқилоб олий раҳбари иштирокида “Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси тақдимоти бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i89720-Инқилоб_олий_раҳбари_иштирокида_Фаттоҳ_2_гипертовушли_ракетаси_тақдимоти_бўлиб_ўтди
“Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси Олий Бош қўмондоннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аерокосмик кучлари ютуқлари кўргазмасига ташрифи чоғида тақдим этилди.
(last modified 2023-11-20T08:00:21+00:00 )
ноябр 19, 2023 15:20 Asia/Tashkent
  • Инқилоб олий раҳбари иштирокида “Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси тақдимоти бўлиб ўтди
    Инқилоб олий раҳбари иштирокида “Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси тақдимоти бўлиб ўтди

“Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси Олий Бош қўмондоннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аерокосмик кучлари ютуқлари кўргазмасига ташрифи чоғида тақдим этилди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Фаттоҳ 2” сузиш қобилиятига эга гипертовушли ракета бўлиб, ҲГВ гипертовушли қуроллар тоифасига киради.

Бундай турдаги гипертовушли қуроллар технологияси дунёнинг атиги 4 та давлати, жумладан Эрон Ислом Республикасида мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Олий Қуролли Кучлар Бош Қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий бугун (якшанба) эрталаб Ашуро аерокосмик фан ва технология университетида бўлганида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аерокосмик кучларининг сўнгги ютуқлари билан танишди.