Амир Абдуллоҳиён: Биз қаршиликка сиёсий ёрдам беришда давом этамиз
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири, Ҳамас амалиётида иштирок этмаганимизни ва бу бутунлай Фаластин қарори эканини таъкидлаб, шундай деди: Биз ишғолга қарши қаршилик кўрсатиш ҳаракатига сиёсий ёрдамимизни давом эттирамиз.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Швейцариянинг Женевада СБС Невс телеканалига берган интервьюсида Ғазодаги воқеалар ҳақида шундай деди:Американинг минтақадаги барча базаларидан уруш қуроллари, жумладан, тақиқланган қуроллар Исроил режимига тақдим этилади, бу эса Американинг Ғазога қарши урушда ва Ғазодаги геноцидда аниқ иштирок этганлигини англатади.
Эрон ташқи ишлар вазири қўшимча қилди:Ҳусийлар Яманнинг жамияти ва ҳозирги сиёсий тизимининг муҳим бир қисми бўлиб, улар ўз манфаатлари доирасида қарорлар қабул қиладилар ва ҳаракат қиладилар. Албатта, улар Ғазодаги геноцидга бефарқ бўлмасликларини аниқ таъкидладилар.
Эрон ташқи ишлар вазири яна шундай деди:Американинг Ироқ ва Суриядаги манфаатларига зид ҳаракат қилган гуруҳлар ўзлари қарор қабул қилиб, хулоса ва қарорлари асосида ҳаракат қилдилар.
Абдуллоҳиён таькидлади:Албатта, Оқ уй Эронга хабар йўллайди ва у уруш кўламини кенгайтиришга интилмаслигини, гуманитар ёрдам жўнатиш ва урушни тўхтатишга ҳаракат қилаётганини айтади. Аммо шу пайтгача Америка ҳеч қачон урушни тўхтатиш учун ўз иродасини кўрсатмади, балки урушнинг шиддатини оширди, Америка бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.
Эрон ташқи ишлар вазири яна шундай деди:Босқин остидаги ҳудудларнинг халқаро ҳуқуқ мантиғида ўз қонунлари бор ва халқаро ҳуқуққа кўра, босиб олинган давлат халқи ўзини ҳимоя қилиш учун ҳатто қуролли урушга ҳам кириши мумкин. Аммо биз Ҳамаснинг Фаластин озодлик гуруҳи сифатида ишғолга қарши ҳаракатларини бутунлай халқаро ҳуқуқ доирасида деб ҳисоблаймиз.
Амир Абдуллоҳиён яна шундай деди:Исроил босқинчи давлат. Айни Америка ва Ғарбда ёзилган халқаро ҳуқуқ, босиб олинган мамлакат фуқароларига қурол олиб юриш ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини беради.
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Ғазода уруш ва геноцид давом этса, уруш кўламининг кенгайиши муқаррар.