ноябр 21, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Эрон орқали газ алмашинувини оширишга тайёр
    Туркманистон Эрон орқали газ алмашинувини оширишга тайёр

Туркманистон ташқи ишлар вазири маълум қилди; Ашхобод Эрон Ислом Республикаси орқали газ алмашинуви ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёр.

Туркманистон кунига 0,7 дан 7,5 миллион куб метргача газ экспорт қилади. Жорий йилнинг ноябрь ойида Ашхобод ва Бағдод Эрон Ислом Республикаси ҳудуди орқали Ироққа йиллик 9 миллиард куб метр газ алмашинуви бўйича келишиб олган эди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўз мамлакати ва Эрон ишбилармон доираларининг бизнес анжуманида сўзлаган Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Муродов Туркманистон учинчи мамлакатларга табиий газ етказиб бериш имкониятини кўзда тутувчи жорий алмашув режаси доирасида газ энергиясида қўшма чора-тадбирларга тўхталиб ўтди ва деди:Ашхобод бу ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришга тайёр.

Муродов қўшимча қилди:Туркманистон ва Эрон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида яқин келажакда Ислом Республикасига табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш йўналиши муҳокама қилинди.

Туркманистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, бу соҳада Эрон томони, хусусан, Эроннинг илғор тузилмалари ва йирик саноат компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, Эрон Ислом Республикаси билан чегарада иккита савдо зонаси очилишини сўради. 

Туркманистон дипломатик муассасаси раҳбари, шунингдек, ўз мамлакати билан Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида савдони тилга олди ва деди:Бугунги кунда икки давлатнинг давлат ва хусусий секторлари томонидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, бунда трансчегаравий савдо муҳим аҳамиятга эга.

Ёрлиқ