Инқилоб раҳбари спортчилар билан учрашувида: Эрон кучли бўлса, спорт ҳам кучли бўлади
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий эронлик спортчиларни қабул қилганида, сионистик режим Ал-ақсо тўфони опеарцияси натижасида техник зарбага дуч келди ва барча жиноятлари билан бу оғир мағлубиятнинг ўрнини қоплай олмайди ва келажакда қодир ҳам бўлмайди деб айтдилар.
Бугун чоршанба куни Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ва параосиё ўйинлари медал совриндорлари, бошқа спорт қаҳрамонлари, спортчилар, спорт фахрийлари ва спорт фаоллари билан учрашувида, Ғазо бўлгасидаги сўнгги ҳодисаларнинг бир турини спорт шаклида талқин қилиб сионистик режим Ал-Ақсо тўфони ҳодисасида техник зарба олди ва ҲАМОС ҳаракати кўп имкониятларга эга давлат ва мамлакат сифатида эмас балки ҳарбий бир гуруҳ сифатида ўша имкониятлари билан зўравон сионистик режимга жиддий зарба бера олди деб қўшимча қилдилар.
У киши бу учрашувда, сионистик режимнинг бу шармандали мувафақиятсизлик босими ва шармандлигидан қутула олмаслигига тўхталиб бунинг ўрнини қоплаш учун сионистлар Ғазодаги касалхоналар ва мактабларга куч кўрсатишмоқда,аммо бу иш майдонда мағлуб бўлган ва жавоб қайтариш учун рақиб жамоа мухлисларига ҳужум қилиб уларни ҳақоратлаб калтаклаган спортчининг ишига ўхшайди деб изоҳладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек сионистик режимнинг оғир юқотиши бу жиноятлар билан қопланмасигига ишора қилиб билсинларки бу ваҳшийликлар жавобсиз қолмайди ва ҳужумлар ва бомбардимонлар золим ва зулмкор бу режимнинг умрини қисқартирадию холос деб баён этдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сўзларининг бошқа қисмида эронлик спортчиларнинг сионистик режим вакиллари билан рақобат қилишидан бош тортганларига ҳам тўхталиб бугун бутун дунё эронлик спортчиларнинг нима учун бундай қилганини тушуниб етди чунки у одамлар майдонга жиноятчи , террорчи ва жиноий режим учун келганлар деб маълум қилдилар.
Инқилоб раҳбари ўз нутқида мағрур кучлар назорати остида бўлган жаҳон спорт марказлари мутасаддиларини танқид қилиб уруш баҳонасида сиёсий ҳаракатда мамлакатни барча спорт майдонларида иштирок этишдан маҳрум этганлдар энди 5 мингга яқин фаластинлик шаҳид болаларни кўрмаганга олишмоқда ва спортга сиёсат аралашувидан сақланиш баҳонасида сионистик режимни геноцид ва уруш жиноятлари сабабли қоралашмайди ва уни иштирок этишдан маҳрум қилишмайди деб эслатдилар.
Учрашув аввалида бир қатор ўсмирлар ва ёшларнинг гўзал қадимий спорт турини юқори баҳолаган Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилиб айтдиларки: қадимий спорт халқаро спорт турига айланиш имкониятига эгадир ва бу йўлда ҳаракат қилиш керак.