Эрон Ташқи ишлар вазири: Фаластиннинг келажагини фақат унинг халқи белгилайди
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Ғазо сектори ва Фаластиннинг келажагини фақат Фаластин халқи белгилашига шубҳа йўқ.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён чоршанба куни Байрутда ўтказган матбуот анжуманида Фаластин ва Ливандаги шаҳидларнинг оилалари ҳамда қаршилик ҳаракати ва журналист шаҳидларига ҳамдардлик билдириб, қўшимча қилди: Шубҳасиз, Ғазодаги олти ҳафталик қаҳрамонона қаршилик вақт Исроил режими фойдасига бўлмаслигини исботлади."
Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди: Олти ҳафталик Ғазо қаршилиги жаҳон жамоатчилиги фикрининг мутлақ ютқазганлар Америка ва сохта Исроил режими эканлигини исботлади.
Эрон дипломатик тизими раҳбари шундай деди: Фаластин халқининг тўлиқ ҳуқуқлари рўёбга чиқмагунича ва ишғолга қарши кураш қатъий натижага келгунига қадар, қаршилик кучлари қўллари тепкида қолаверади.
Эрон Ташқи ишлар вазири қўшимча қилди: Ливанга сафари чоғида бу давлатнинг юқори мартабали расмийлари билан минтақанинг максимал хавфсизлиги ва Фаластин ҳуқуқларига қандай эришиш мумкинлиги ҳақида маслаҳатлашилди.
Бошқа хабарга кўра, бугун оқшомда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахрла ва Араб-Ислом алоқалари бўйича масъули ва ҲАМАС ҳаракати раиси ўринбосари Халил ал-Ҳия билан Байрутда учрашиб, Ғазодаги сўнгги ўзгаришлар ва бу минтақада яқинлашиб келаётган ўт очишни тўхтатиш жараёни ҳақида фикр алмашилди.
Эрон Ташқи ишлар вазири ва қаршилик етакчилари, шунингдек, ишғолчи сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши урушининг сўнгги ҳолати, эҳтимолий оташкесимни барқарорлаштириш ва мазлум Фаластин халқига ёрдам бериш йўлларини муҳокама қилдилар.
Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён бугун (чоршанба) Ливан расмийлари билан маслаҳатлашиш учун Байрутга келди ва Ливан ҳукумати расмийлари, парламент спикери вакили ҳамда Ҳизбуллоҳ ва Ҳамас вакиллари томонидан кутиб олинди.
Бу Эрон ташқи ишлар вазирининг Ливанга иккинчи ташрифи ва Ғазо уруши бошланганидан бери минтақа давлатларига учинчи ташрифидир.
Сионист армиянинг 7 октябрдан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 14 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди, 33 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.
Айни пайтда, бугун эрталаб (чоршанба) Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви жараёни ва асирлар алмашинувини назорат қилувчи асосий воситачилардан бири сифатида Қатар инсонпарварлик сулҳ бўйича келишувга эришилганини маълум қилди ва бошланиш вақти яқин 24 соат ичида эълон қилинишини маълум қилди.