ноябр 25, 2023 10:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён минтақада хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатишга умид билдирди
    Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён минтақада хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатишга умид билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Ғазо секторида оташкесим ўрнатиш ва фаластинлик аёллар ва болаларнинг озод этиши ҳамда асирларининг алмашинуви билан минтақада барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатилишига умид қилди.

Эрон телерадиокоммпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Ғазода оташкесим ўрнатиш ва ўт очишни тўхтатиш  режимининг бошланганига билдирган биринчи муносабатида, сионстик режимнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятлари тўхатилганлигидан хурсанд эканлигини айтиб, Фаластин Ислмоий  қаршилик ҳаракати -ҲАМОС нинг ҳатти-ҳаракати мантиқий  ва инсонийдир деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ҲАМОСнинг Қатардаги сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан учрашувига тўхталиб уруш бошиданоқ ҲАМОС ҳаракати тинч асирларни озод қилишга қарор қилди, аммо Исроил режими  томони уруш олиб бориш учун баҳона топиш мақсадида бу масалани олдини олди деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек сўнгги икки кун давомида Эрон ташқи ишлар вазирлигининг саъй-ҳааракатларига ишора қилиб, минтақанинг бундан кейин янги хавфсизлик ва барқарорлик босқичига кириши учун сионистик режим жиноятларини тўхтатиш давом этиши керак деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз сионистик режимнинг Ғазо бўлгасигақарши тахминан 50 кун ичидаги урушидан кейин тўрт кунлик вақтинчалик оташкесим  ўрнатилди.

Ўт очишии тўхтатиш пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да амалга оширилиши керак эди аммо техник ва логистика муаммолари сабабли Ғазо секторида жума куни бир кун кечикиб ўрнатилди.

4 кунлик оташкесим асосида ҳар икики томоннинг ҳар қандай ҳарбий ҳаракталари тўхтатилиши керак.

Ёрлиқ