Иброҳим Раисий: зўравон тизим билан курашиш мустақил давлатларнинг асосий умумий жиҳатларидан биридир
Эрон президенти зўравон қудратлар тизимига қарши туриш ва Фаластин халқининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайдиган барча мустақил давлатлар айниқса Эрон Ислом Республикаси ва Кубанинг умумий жиҳатлари қаторига киритиб, икки давлатнинг стратегик алоқаларига асосланганлигини маълум қилди.
Бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳии Раисий Эрон ва Куба олий мартабали делегациялари учрашувида Теҳрон ва Гавана ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб бораётганлигидан мамнунлигини билдирар экан, икки давлат ўртасида самарали музокаралар олиб борилгани Куба президенти Мигел Марио Диас-Канелнинг 22 йилдан сўнг Эронга ташрифини икки томон ўртасидаги муносабатлардаги бурилиш нуқтаси сифатида баҳолади.
Иброҳим Раисий Эрон ва Куба ўртасидаги алоқаларнинг турли соҳалардаги улкан салоҳиятини таъкидлаб бу қувватларларнинг алмашинувини АҚШ санкцияларга қарши курашда самарали деб ҳисоблади.
Эрон президенти яна Эрон ва Куба ўртасидаги вакциналар хусусан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича самарали ҳамкорликларини баён этиб, Куба ва Эроннинг илм-фан ва технология, био ва нано-технологиялар соҳасидаги сезиларли ютуқларини Теҳрон ва Гавана ўртасидаги ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш учун мос соҳалар сифатида қайд этди.
Эрон президенти бу учрашувда Куба билан тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, кон ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканлигига тўхталиб бугунги кунда икки давлат манфаати салоҳият ва тажриба алмашиш борасида янада самаралироқ қадамлар ташлашни тақозо этмоқда деб эслатди.
У музокаралар ва келишувларни давом эттириш учун Эрон ва Куба қўшма комиссиясини зудлик билан фаоллаштириш зарурлигига урғу бериб Теҳрон ва Гавана ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожланиришни санкцияларни нейтраллаштиришда самарали деб эълон қилди.
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Ғазо бўлгасидаги босқинчи сионистик режимнинг жиноятларнии ҳозирги халқаро тузумнинг самарасизлиги ва адолатсизлигидан далолат эканлигини изоҳлаб, эркин ва эрксевар халқлар иродасига асосланган адолатли тузумни шакллантириш зарур деб қўшимча қилди.
Куба Республикаси президенти Мигел Марио Диас-Канел ҳам бу учрашувда Эрон ва Куба давлатларининг сиёсий қўшма томонларига ишора қилиб, Эрон Ислом Республикаси президентининг бир неча ой олдин Кубага ташрифи ҳамда БРИКС ташкилоти ва БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доираисда Эрон президенти билан учрашувини икки мамлакат алоқаларини кенгайтириш йўладиги аҳамиятли деб баҳолади.
Мигел Марио Диас-Канел АҚШнинг Эрон Ислом Республикасига нисбатан қўллаётган шафқатсиз санкциялар ва Эронга қарши позицияларини қоралаб ҳамда сионистик режим- АҚШ режимини Ғазо халқини геноцид қилиш қаршисида халқаро ташкилотларнинг пассивлиги ва ҳаракитсизлигини танқид қилиб, Ғазо бўлгасида зудлик билан оташкесим ўрнатиш фаластинликлар ҳуқуқларини таъминлаш ва мустақил Фаластин давлатини шакллантиришга урғу берди.