декабр 18, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Кувайтнинг янги амир билан мулоқот қилди
    Эрон ТИВ раҳбари Кувайтнинг янги амир билан мулоқот қилди

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Кувайтга сафари чоғида бу мамлакатнинг янги амири Машъал ас-Сабоҳ билан суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  кеча Кувайтнинг янги амири Шайх Машъал Ал-Аҳмад Аж-Жобир-Ас-Сабоҳ билан учрашиб Эрон президенгти, халқи ва ҳукуматининг Кувейт амирини вафоти муносбатидаги ҳамдардликларини унга етказди.

Абдуллоҳиён шунингдек, Кувайтнинг янги амирни ушбу лавозимга эришгани  билан табриклаб Эрон Ислом Республикасини бу мамлакатни қўллаб- қувватлашни давом эттиришини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Кувайт ўртасидаги муносабатлар яхши бўлганига эътибор қаратиб икки давлат ўртасидаи алофалар янги даврда янада кенгайишига умид қилди.

Кувейтнинг янги амири Машъал Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ ҳам бу учрушвда  Эрон Ислом Инқлобининг олий раҳнамоси, Эрон Ислмо республикаси президентига Кувейт амрини ваофт имунстаидаги тасаллиялари ва бу мамлктани янги амирни иш бошлагани муносабатидаги табриклари учун миннатдорчилик билирдиб,  Кувайт ТИВ ва бошқа ҳукумат аъзоларига Эрон билан кўп томонлама  ҳамкорликларнии оширишни тезлаштириш вазифасини топширганини таъкидлади.

2023-йил 25-декабрь Кувайт амири Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ 86 ёшида дунёдан кўз юмди.

 Кувайт валиаҳд шаҳзодаси сифатида амир ўринини ўгай укаси Машъал ал-Сабоҳ эгаллади ва Машъал ҳам 83 ёшда.

Ёрлиқ