декабр 05, 2023 11:28 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Куба президентини қабул қилганида: АҚШ ва Ғарбнинг безорилигига қарши глобал коалиция тузиш зарур
    Инқилоб раҳбари Куба президентини қабул қилганида: АҚШ ва Ғарбнинг безорилигига қарши глобал коалиция тузиш зарур

Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон Ислом Республикаси ва Кубанинг катта сиёсий ва иқтисодий имкониятларидан АҚШ ва Ғарб давлатлари безорилигига қарши бир хил позицияга эга давлатлар ўртасида иттифоқ ва коалиция тузиш учун фойдаланиш зарурлигига урғу бердилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий девони ахорот базасига кўра, кеча Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Куба республикаси президенти Мигел Марио Диас-Канел ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида АҚШ ва Ғарб давлатлари  безорилигига қарши бир хил позицияга эга бўлган иқтисодий ҳамкорликка қаратилган давлатлар ўртасидаги коалиция Фаластин масвзуси каби муҳим глобал масалаларда умумий ва самарали позицияни эгаллаши мумкин деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Фаластин масалаларига ҳам ишора қилиб Фаластин масаласи фақат сўнгги Ғазо воқеалари ва портлашлар билан  боғлиқ эмас, чунки Фаластин халқи ўтган 75 йил ичида доимо ҳар хил қийноқлар, азоблар ва геноцидга дучор бўлган, аммо ҳозир эса Ғазо бўлгасидаги фалокат шунча кенг ва каттадирки ҳақиқат барча дунё жамоатчилик фикрига ошкор бўлди ва буни яшириб ҳам бўлмайди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси Куба президентининг глобал муаммолар айниқса Фаластин масаласидаги позиуияларини Эрон Ислом  Республикаси позицияси билан мос эканлиги ва  икки   давлатнинг халқрао форумлардаги ҳамкорлигига ҳам тўхталиб, Эрон ва Куба ўртасидаги алоқаларни турли соҳаларда хусусан илмий ҳамкорликда янада мустаҳкамлаш зарур деб таъкидладилар.

У киши Кубанинг марҳум раҳбари Фидел Кастро билан 22 йил олдин учрашганини ҳам эслатиб, Куба инқилоби ва Фидел Кастро шахсияти Ислом Инқилоби ғалабасидан аввал ҳам Эрон инқилобчилари учун алоҳида жозибадор бўлиб келганди ва бунга унинг инқилобий позицияларининг содиқлиги сабаб бўлган деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, " Инқилобий садоқат", " Инқилобий собитлик" ва " Инқилобий жиддийлик" Куба инқилоби ва Эрон Ислом Инқилобининг умумий хусусиятларидир деб хулоса қилдилар.

Ёрлиқ